• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қарорларнинг ҳар учтадан биттаси ёпиқ ҳолда. “E-qaror” платформаси нега бундай йўл тутмоқда?

    Бизда баъзи қадамлар аввалда бинойидек ташланади-ю, кейинроқ негадир излар бошқа томонга кетаётганини пайқаб қоламиз. Масалан, Адлия вазирлигининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими бўлган “E-qaror” платформаси ишга туширилганида буни кенг жамоатчилик илиқ кутиб олган эди.

    Бошида очиқ қўйила бошланган қарорларда одамлар масъуллар нима қилаётганини кўриб, ўқиб турди, асосийси, бюджет пуллари, яъни ўзларининг тўлаган солиқлари қандай тақсимланаётгани бўйича жиддий саволлар ўртага ташланди, муҳокамалар қилинди.

    Нима бўлди-ю эълон қилинаётган қарорларнинг аксари ёпиқ шаклда, оддий одамлар кўролмайдиган ва савол беролмайдиган қилиб қўйила бошланди.

    Барчасида битта тамға: ушбу ҳужжат мазмунида шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги туфайли яширилган.

    Албатта, қайсидир нормаларга кўра қонуний қилинаётгандир, лекин бу адолатлими?  Мазкур савол юзасидан Адлия ҳуқуқни қўллашнинг методик таъминлаш бошқармаси бош маслаҳатчиси Искандаржон Исломов “Дарё”га интервью берди.

    Искандаржон Исломовнинг таъкидлашича, Адлия вазирлиги томонидан “E-qaror” платформаси ҳар куни мониторинг олиб боради.

    “Жойлардаги адлия бўлимлари, бошқармалари ва вазирлик ходимлари учта босқичда ҳар битта қабул қилинаётган қарорларни ўрганамиз. Шахсан ўзим ҳам, масалан, Тошкент вилоятидаги Бўка тумани ҳокимлиги ёки кенгаш қарорларини бирма-бир кўриб тураман.

    Мониторинг жараёнида таҳлиллар ўтказамиз, умумий маълумотномалар тайёрлаймиз. Бунда ноқонуний қарор аниқланса, унга нисбатан таъсир чоралари қўллаймиз. Жараёнда ёпиқ ёки очиқ қарорларни ҳам кўриб чиқамиз.

    Платформада ўтган 6 ой давомида 63 минг 152 та қарор қабул қилинган бўлса, шундан 16 минг 309 таси кенгаш қарорлари, 46 минг 843 таси эса ҳоким қарорларидир. Мазкур қарорларнинг 20 минг 734 таси — яъни учдан бир қисми ёпиқ ҳолда қабул қилинган”, деди вазирлик масъул ходими.

    Энг кўп ёпиқ қарорлар вилоятлар кесимида:

    1. Самарқандда — 3 минг 630 та;

    2. Хоразмда — 3 минг 438 та;

    3. Фарғонада — 2 минг 232 та;

    4. Сирдарёда — 2 минг 170 та;

    5. Бухорода — 2 минг 160 та.

    Умумий ҳисобда 1312 та қарор ноқонуний жойланган бўлса, шундан 811 таси нотўғри очиқ ҳолатда, 501 таси эса ёпиқ ҳолатда жойланган.

    30.07.2024, 09:42   Изоҳ (0)   5132
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда чиқинди хизмати нархи 1,5 баробарга қимматлашади

    30.11.2023, 08:51

    Тошкент шаҳар кенгаши гул сотиб олиш учун 5 млрд сўм ажратди

    07.12.2023, 14:56

    Тошкент шаҳар ҳокимлигини қўриқлаш учун 3,3 миллиард сўм сарфланади

    03.04.2024, 13:42

    Самарқандда профилактика инспекторини урган шахслар қамоққа олинди

    30.07.2024, 09:11

    “Дарё” дайжести: 29 июлнинг энг муҳим хабарлари

    29.07.2024, 23:10

    Самарқандда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди

    29.07.2024, 22:50
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда “томоша кўрсатган” қозоғистонликлар халқдан узр сўради (видео)

    Ўзбекистон | 31 май, 16:20

    Машҳур рассом Бенкси Францияда янги граффити чизиб қолдирди

    Қўзиқорин | 31 май, 15:44

    Қашқадарёдаги боғчада 2 ёшли қизча назоратсиз қолгани сабаб вафот этди 

    Ўзбекистон | 31 май, 15:09

    Қашқадарёда Damas’да 17 болани олиб кетаётган ҳайдовчига чора кўрилди (видео)

    Ўзбекистон | 31 май, 14:30

    Десертга тузланган бодрингли печенье: Голливуд юлдузлари яхши кўрадиган ғайриоддий егуликлар

    Лайфстайл | 31 май, 13:50

    Ўзбекистонда ёзнинг илк кунида ҳарорат қандай бўлади?

    Ўзбекистон | 31 май, 13:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.