Навоийда бир неча киши вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилгани ҳолат юзасидан жиноят иши очилганди. Болалар омбудсмани ҳолат бўйича маълумот берди.
Унга кўра, мазкур ҳолат бўйича болалар омбудсмани кузатув олиб бормоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 128−1-моддаси (ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов олиб борилмоқда.
Айбланувчи тариқасида жалб қилинган Н.Ж.га нисбатан жорий йилнинг 14 май куни қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Иш юзасидан болалар омбудсмани ўз ваколатлари доирасида кузатув олиб бормоқда ва бола манфаатлари нуқтайи назаридан ишнинг судда кўрилишида ҳам ўз кузатувини давом эттиради.
“Мазкур иш жинсий жиноятга оид эканлиги ҳамда вояга етмаганнинг шахсий ҳаёти, шаъни ва қадр-қимматига дахлдорлиги муносабати билан жиноят иши тафсилотларини ошкор этилиши, шу жумладан, ОАВда кенг ёритилиши бола манфаатларига мувофиқ эмас”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)