Тожикистонда 8 июль, соат 18:04 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Зилзила координаталари: 37,83 градус шимолий кенглик; 68,14 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 393 км жануби-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Шўрчи туманида — 2-3 балл, 28 км.
- Узун туманида — 2 балл, 37 км.
- Қумқўрғон туманида — 2 балл, 49 км.
- Олтинсой туманида — 2 балл, 53 км.
Изоҳ (0)