Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов депутат этиб сайланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
2 июль куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 104-сессиясида Юнусобод тумани “Туркистон-53” сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Шавкат Умрзоқов депутат этиб сайланди.
- “Ўзавтосаноат” раиси лавозимида ишлаб келган Шавкат Умрзоқов 2023 йил мартида Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
- 2024 йилнинг апрелида у Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланганди.
Изоҳ (0)