Миср пойтахти Қоҳирада улкан мегаполис қурилиши эълон қилинди. Бу ҳақда Arab News хабар берди.

Янги шаҳардан Нил дарёсининг сунъий канали кесиб ўтиши режалаштирилган. Шаҳар “Жириан” деб номланади ва араб тилида “оқим” деган маънони англатади. У Нил делтаси схемасининг бир қисми ҳисобланади, тахминан 2,5 миллион акр майдонда қишлоқ хўжалиги мақсадларида ташкил этилади.
Лойиҳа 2021 йилда президент Абдулфаттоҳ ас-Сиси раҳбарлигида бошланган. У Шимолий Африка мамлакатининг озиқ-овқат импортини камайтириши фонида буғдой ва маккажўхори ҳосилини кўпайтиришга асосланган.
Расмийларнинг таъкидлашича, бу лойиҳалар мамлакатнинг ривожланишидан ташқари, ташқи қарзнинг ошишига ҳам сабаб бўлган. Ташқи қарз 2015 йилдан бери тўрт бараварга ошиб, 2024 йил охирига келиб 155,2 миллиард долларни ташкил этган. Шунингдек, мамлакат молиявий барқарорлигини таъминлаш учун Халқаро валюта жамғармаси ва Европа Иттифоқидан миллиардлаб доллар қарз олган.
1 июнь куни бўлиб ўтган тақдимот маросимида Миср бош вазири Мустафо Мадбули “Жириан” лойиҳасини урбанизация ва ривожланиш инқилоби деб атаган. 250 минг иш ўрни яратилиши ҳам қўшимча қилинган.
Изоҳ (0)