• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ташқи савдо: Ўзбекистон чет эл билан нималарни кўпроқ олди-сотди қилмоқда?

    Статистика қўмитаси жорий йил январь май ойларидаги Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси бўйича маълумотларни очиқлади.

    Infografika: “Daryo” / Asadbek Berdiyorov
    Инфографика: “Дарё” / Асадбек Бердиёров

    Хитой пешқадам

    Беш ой давомида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 31,3 млрд долларга етди (2024 йил мос давридагидан 15 фоиз кўп). Шундан экспорт ҳажми 14,8 млрд доллар (йиллик ўсиш 31,1 фоиз), импорт 16,5 млрд доллар (ўсиш 3,7 фоиз). Ташқи савдо тақчиллиги — 1,7 млрд доллар.

    Республика экспорт ва импортида энг кўп улуш Хитой (5,4 млрд доллар) ҳиссасига тўғри келмоқда. Кейинги икки ўринни Россия (4,8 млрд доллар) ва Қозоғистон (1,8 млрд доллар) эгаллаган.

    Infografika: “Daryo” / Asadbek Berdiyorov
    Инфографика: “Дарё” / Асадбек Бердиёров

    Нималар экспорт қилинди?

    Январдан майгача бўлган даврда Ўзбекистон Россияга (1,6 млрд доллар) энг кўп экспортни амалга оширган. Шу билан бирга, мамлакатдан Хитой (755 млн доллар), Қозоғистон (518,8 млн доллар) ва Афғонистон (515,9 млн доллар) нисбатан кўпроқ товар ва хизматлар сотиб олган.

    Республикада экспорт тушумларининг қарийб 6,6 млрд доллари ёки 43,8 фоизи олтин сотувидан келган. Мазкур қиймат ўтган йил мос даврига нисбатан 56,9 фоизга кўп.

    Экспорт тушумларининг кейинги йирик улуши хизматлардан келган — 3,24 млрд доллар (йиллик ўсиш 21,9 фоиз). Кейин хорижга 1,5 млрд долларлик саноат товарлари, 925,8 млн долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар ҳам сотилган.

    Infografika: “Daryo” / Asadbek Berdiyorov
    Инфографика: “Дарё” / Асадбек Бердиёров

    Хизматлар экспортининг асосий улуши туризм (50,2 фоиз) ва транспорт (35,2 фоиз) хизматлари ҳиссасига тўғри келган.

    Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида сабзавотлар ва мевалар улуши юқори бўлган — 619,6 млн доллар.

    Мамлакат беш ойда 288 млн долларлик табиий газ экспорт қилган (йиллик ўсиш 62,7 фоиз). Ўз навбатида чет элга 212,4 млн долларлик нефть ва нефть маҳсулотлари (пасайиш 6,2 фоиз), 95,6 млн долларлик электр токи (ўсиш 72,6 фоиз) сотилган.

    Ҳисобот даврида 1,05 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу ўтган йил мос давридагига нисбатан 18 фоизга кам. Шунингдек, хорижга автомобиллар сотуви ҳам (101,9 млн доллар) 26,9 фоизга камайган.

    Машина ва “запчаст”лар импорти юқори

    Январь май ойларида Ўзбекистон энг кўп импортни Хитойдан (4,64 млрд долларлик) амалга оширди. Мамлакат Россия (3,2 млрд доллар) ва Қозоғистондан (1,3 млрд доллар) ҳам нисбатан катта улушда товар ва хизматлар сотиб олган.

    Импорт таркибида энг кўп улуш машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари ҳиссасига тўғри келган. Бу даврда мамлакатга мазкур туркумдаги 5,5 млрд долларлик (жами импортнинг 33,6 фоизи) маҳсулотлар олиб келинган. Жумладан, 1,24 млрд долларлик автомобиллар, 671,2 млрд долларлик машиналар эҳтиёт қисмлари, 426,3 млн долларлик электр машиналари ва уларнинг жиҳозлари, 229,2 млн долларлик самолётлар импорт қилинган.

    Infografika: “Daryo” / Asadbek Berdiyorov
    Инфографика: “Дарё” / Асадбек Бердиёров

    Январдан майгача бўлган даврда Ўзбекистонга 1,62 млрд долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар олиб келинган. Хусусан, 268 млн долларлик гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 214,6 млн долларлик сабзавот ҳамда мевалар импорт қилинган.

    Беш ойликда 285,5 млн долларлик табиий газ импорти амалга оширилган. Бундан харид улуши ўтган йил мос даврига нисбатан 55,8 фоизга қисқарган. Ўз навбатида 874,9 млн долларлик нефть ва нефть маҳсулотлари импорт қилинган (камайиш 8,2 фоиз).

    Қайд этилган даврда мамлакатга қиймати 1,15 млрд долларлик чўян ва пўлат, жами 776,1 млн долларлик тиббиёт ҳамда фармацевтика маҳсулотлари импорти амалга оширилган.

    24 июн, 14:34   Изоҳ (0)   1400
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ташқи савдо#экспорт#импорт#Ўзбекистон#газ#олтин

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2024 йилда ташқи савдо баланси тақчиллиги 17,4 млрд долларни ташкил этди  — Марказий банк

    30 март, 17:01

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудуди экспорт ва импорт ҳажми бўйича етакчи?  

    1 апрел, 17:23

    “Ҳар бир муаммо янги имконият яратади” — Азизбек Урунов АҚШ янги божларининг Ўзбекистонга таъсири ҳақида 

    4 апрел, 12:38

    Президент Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш бўйича топшириқ берди

    14 май, 20:00

    Ўзбекистон газ ва олтин экспортини кескин оширди

    23 май, 17:12

    “Олтин нархи баландлиги омадимиз”. Собиқ молия вазири, “Ўзбекинвест” раҳбари Рустам Азимов билан суҳбат

    10 июн, 20:35

    Доллар кескин қадрсизланмоқда: бунга сабаб нима?

    23 июн, 18:37

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    23 июн, 22:52
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Биз дотацияли республикадан олтин конларига эга давлатга айландик” — Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири

    Ўзбекистон | 25 июн, 18:10

    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

    Реклама | 25 июн, 18:00

    Ирландия босиб олинган Фаластин ҳудудлари билан савдони тақиқлайди

    Дунё | 25 июн, 18:00

    Олимлар кекса инсонларнинг энг кўп нимадан афсусланиши бўйича тадқиқот ўтказди

    Лайфстайл | 25 июн, 17:55

    ХВЖ: Ўзбекистонда самарасиз божхона имтиёзлари бекор қилинса, иқтисодий ўсиш 3,2 фоизгача ошади

    Иқтисодиёт | 25 июн, 17:46

    Голливуд юлдузи Лиам Нисоннинг Нью Йоркдаги квартираси 10,8 млн долларга сотувга қўйилди

    Лайфстайл | 25 июн, 17:45

    Хитойдаги сув тошқини оқибатида 80 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди (видео)

    Дунё | 25 июн, 17:40

    Тўрт ойда Ўзбекистонга қанча хориж фуқаролари келгани очиқланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 17:30

    Жаҳон банки Ўзбекистонда кичик гидроэнергетикани ривожлантиришга 150 млн доллар ажратади

    Ўзбекистон | 25 июн, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.