Миллион долларлик шартномалар ва нуфузли мукофотларга эга машҳурларнинг кўпчилиги ўз ҳаётларини кино оламидан узоқ бўлган инсонлар билан боғлаган. Улар кинодаги ҳамкасбларини танлашлари мумкин эди, аммо бахтларини оддий одамларда топишди.
Натали Портман ва Бенжамин Милпe
Натали Портман 13 ёшида “Леон” фильмида рол ўйнагач, кино ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Тақдир унга нафақат ёрқин карьера, балки келажакдаги турмуш ўртоғи — француз хореографи Бенжамен Милпе билан учрашиш имконини ҳам берди. Уларнинг муносабатлари “Қора оққуш” драмасининг саҳна ортида бошланди. У ерда Бенжамен рақс композицияларини саҳналаштирарди, Натали эса ҳаваскор балеринага айланарди.
2012 йилда муносабатлар никоҳ билан якунланди. Қизиғи, Портманга “Оскар” мукофотини келтирган Даррен Аронофскийнинг фильми унга оила ҳам туҳфа этди. Улар никоҳидан икки фарзанд дунёга келди. Афсуски, 11 йиллик биргаликдаги ҳаётдан сўнг, эр-хотин ажралишга қарор қилишди.
Метт Деймон ва Лучана Барросо
“Заковатли Уилл Хантинг” фильми юлдузи севгилиси билан тасодифан учрашиб қолган. 2003 йилда Майамидаги иш кунидан сўнг ҳамкасблари актёрни кечқурун барга таклиф қилишади. У узоқ вақт рад этиб туради, аммо охир-оқибат, ўзи ҳам сабабини билмаган ҳолда таклифни қабул қилади.
Бу бежизга эмас экан, чунки айнан ўша пайтда Метт Деймон Лучана Барросо билан учрашади. Лучана официант бўлиб ишларди ва қизи Алексияни тарбиялаётган эди, аммо бу ҳолат актёрни асло хижолат қилмайди. Бу йил уларнинг оила қурганига 20 йил тўлди. Жуфтликнинг уч қизи бор - Изабелла, Жиа ва Стелла.
Эмма Стоун ва Дейв МакКери
“Ла-Ла Ленд” фильмида юлдузга айланган Эмма Стоун 2016 йилда сценарий муаллифи Дейв МакКери билан танишган. Бу воқеа машҳур Saturday Night Ливе кўрсатувида юз берган. МакКери актриса учун скетч ёзган. Чиқишга тайёргарлик кўриш пайтида улар ўртасида муҳаббат пайдо бўлган, шундан сўнг улар учраша бошлаган.
2020 йилда Стоун ва МакКери яширинча никоҳдан ўтган ва кўп ўтмай фарзандли бўлишган.
Энн Хетеуэй ва Адам Шулман
“Қаттиққўл хоним” фильмидаги Энди Сакс образи орқали кўплаб томошабинларнинг севимли актрисасига айланган Энн Хетеуэй Адам Шулман билан турмуш қурган. Хетеуэйининг турмуш ўртоғи бир неча фильмларда рол ўйнаган бўлса-да, асосан заргарлик буюмлари тайёрлаш билан шуғулланади.
Улар илк бор умумий дўстларнинг зиёфатида учрашишган. Ўша пайтда актриса фирибгар бўлиб чиққан Рафаэлло Фоллери билан ажрашган эди. Алдов қурбони бўлган Хетеуэй янги муносабатлардан ўзини четга тортарди, аммо Шулман соқбиқ эрининг бутунлай акси бўлиб, Энн учун жуда мос келарди.
Улар 2012 йилда Калифорниянинг Биг-Сур шаҳрида никоҳдан ўтишади ва ҳозирда икки ўғилни тарбияламоқда. Турмуш ўртоғидан фарқли ўлароқ, Адам оммавий эътибордан четда юради.
Жорж Клуни ва Амал Клуни
Голливуднинг энг машҳур бўйдоқ актёри Жорж Клунининг қачондир уйланишини камдан-кам одам тасаввур қила оларди. 1989 йилдан 1994 йилгача давом этган актриса Талия Болсам билан никоҳ унинг оилавий турмуш ўзи учун эмаслигига бўлган ишончини янада мустаҳкамлади. Йигирма йил давомида Клуни уйланмади, ҳатто интервьюларда қайта уйланмасликка онт ичди.
Бироқ унинг принципларини ўзгартиришга мажбур қилган аёл топилди. У британиялик-ливанлик ҳуқуқ ҳимоячиси Амал Аламуддин эди. Жуфтлик 2013 йилда учраша бошлади, атиги бир йил ўтгач, Венецияда турмуш қуришди. Ҳозирда эр-хотин эгизак фарзандлар - ўғиллари Александр ва қизлари Эллани тарбияламоқда. Амал баъзан қизил гиламда кўриниб қолса-да, кўпроқ эътибордан четда қолишни маъқул кўради.
Меттю Макконахи ва Камила Алвес
“Даллас харидорлар клуби”да барчани лол қолдирган Меттю Макконахи узоқ вақт давомида бўйдоқ сифатида танилган эди. Бироқ 2006 йилда Лос-Анжелесдаги барларнинг бирида вазият бутунлай ўзгарди. Бразилиялик фотомодел ва дизайнер Камила Алвес соқолли йигит машҳур актёр эканини пайқамади, унга эътибор ҳам бермади. Аммо Меттюнинг қатъиятлилиги ўз натижасини берди.
Рождество кечаларининг бирида у Камилага турмуш қуришни таклиф қилди ва 2012 йилнинг июнь ойида Остиндаги ранчода тўйлари бўлиб ўтди. Макконахи ва Алвес оиласи деярли 20 йилдан бери аҳил яшаб келмоқда. Уларнинг Леви, Вида ва Livingстон исмли уч фарзанди бор.
Изоҳ (0)