Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, ташкилот бош котиби Ойбек Қосимов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камолов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов Пеп Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” клуби машғулотларида меҳмон бўлишди. Ушбу клуб сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳам тўп суради.

Аввалроқ “Манчестер Сити”га эгалик қилувчи “City Football Group” компанияси Ўзбекистондан клуб сотиб олиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Марказий Олимпия Қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаровга кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери ортидан ўзбек футболига қизиқиш ошган.














Изоҳ (0)