• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12466.44
    • RUB155.42
    • EUR14517.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Мусиқа Шоу-бизнес

    “Мансабдор шахслардан садо чиқмади”. Султонали Раҳматовнинг армони, фирибгарларга алдангани ва умрининг сўнгги кунлари ҳақида

    Султонали Раҳматов ўз услуби ва йўналишига эга, Ўзбекистондаги биринчи рақамли композиторлардан бири эди. Бастакор шу йилнинг 28 июлида узоқ давом этган хасталиклар оқибатида вафот этди. “Дарё” санъаткорнинг шогирдлари билан унинг орзу-армонлари, ижоди, қийинчиликлари ва умрининг сўнгги кунлари ҳақида суҳбатлашди.

    Созанда 1970 йил 13 январда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йилда Нью Йорк Қироллик академияси композитори унвонига сазовор бўлиб, 2010 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” бўлган. Унинг “Ўзбекистон”, “Ҳаёт гули”, “Наврўз”, “Валс”, “Шарқ таронаси” каби кўплаб машҳур мусиқалари тингловчилар қалбидан ўрин олган. Ижодкор узоқ йиллар давомида қандли диабет, жигар циррози ва буйракда сув йиғилиши каби оғир хасталиклар билан курашиб келаётган эди.

    “Ўнта номзод ичидан шогирдликка мени танлаб олган эди” — Дониёр Ғоипов, хонанда:

    Фото: “Дарё”

    — Устозим Султонали Раҳматов билан 18 йил ҳамкорликда ижод қилдик, яхши-ёмон кунларни бирга баҳам кўрдик. Маданият институтининг 2-курсида ўқиётган чоғларим Султон акам Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонида катта концерт қўйиш тараддудида эди. Шунда институтимиз раҳбариятидан овоз имконияти кенг вокалист керак, деб сўраган. “Менга бўйи баланд, чет тилларидан хабардор ва яхши овоз имкониятига эга йигит керак” деган ва ўнта номзоднинг ичидан мени танлаб олган. Биринчи кундан устоз-шогирдлик бошланган. У пайтларда устознинг бўй-басти баланд, соғлом, артистизм кучли эди, юзларидан нур ёғилиб турарди. Оилам ҳам шундай инсоннинг оркестрида яккахон солист бўлишимдан хурсанд бўлган, дейди ижодкор.

    “Шогирд тушиб энг катта орзумга етгандим” — Гулюз, хонанда:

    Фото: “Дарё”

    — Султонали Раҳматовни илк бор “Ўзбекконцерт”да учратганман. Ўша пайт устоз концертига аёл хонанда қидириб юрганида мени кўрсатишган экан. Овоз имкониятларимни синаб кўриб, мени жамоасига қабул қилган. Ёшлигимдаги улкан орзуларимдан бири амалга ошди деб жуда қувонганман. Самарқанддаги концертда инглиз ва бошқа чет тилларда қўшиқларнинг кўпини Дониёр Ғоипов дўстим билан биргаликда ижро этганмиз, дея эслайди хонанда.

    “Концертни Регистон майдонида қўйишнинг сабаби бор эди” — Жавлон Қиличев, шогирди:

    Фото: “Дарё”

    — Устоз билан 2005 йилда танишганмиз, шогирд бўлиб тушганман. Ижодий фаолиятимизни эса 2009 йилдан бошлаганмиз. Самарқанддаги концертидан кейин, навбатдаги альбомини бирга қилдик. 2010 йилда Регистонда яна бир бор концерт қўйди. Бу концертларни қўйишдан мақсад — мен ўзбекнинг ўғлониман, шу юртдан чиққан ижодкорман, ватанимда шундай тарихий бинолар бор деган маънода ташкил қилинганди. Буюк ижодкор, катта қалбли бастакор эди, дея хотирлайди.

    Султонали Раҳматов Ўзбекистонда илк бор очиқ осмон остида концерт уюштирган. Ушбу концерт Самарқанддаги Регистон майдонида ўтказилди — у пайтга қадар ҳеч бир санъаткор тарихий обида фонида бундай тадбир ўтказмаган эди. Марҳум бастакор Америка ва Европада ҳам йирик масштабдаги концертлар беришни орзу қилган.

    “Биз, албатта, Американи забт этамиз, дерди” — Дониёр Ғоипов, хонанда:

    Фото: Дониёр Ғоиповнинг шахсий архивидан

    — Устозимнинг мақсади битта эди — 2007 йилдан то вафотига қадар Америкага чиқиб, ўз асарлари билан Ўзбекистон байроғини дунёга танитиш бўлган. Самарқанддаги концерт видеолар ҳатто Марказий Осиё, Европага чиқди, хатлар, мурожаатлар бўлди, лекин янги эшиклар очилиб кетмади. Америкадан таклифлар келди, деб болаларча қувониб кетарди. Лекин бир оз муддатдан таклиф билан чиққан одамлар ўз-ўзидан йўқ бўлиб қоларди. Доим у инсоннинг ёнида бўлганим учун бунга кўп гувоҳ бўлганман. Устоз бу мақсади йўлида ҳар қандай имкониятини ишга солди, ҳатто мурожаатлар қилди.

    Фото: Ижтимоий тармоқлар

    Америкадан бир одам “Концертингни уюштирамиз, бунинг учун катта пул керак” деб чиқди. Султонали акам ишониб, хурсанд бўлиб, уйи, машинасини сотди, катта-катта пуллар юборди. Устоз ўзига тўқ, яхши яшарди. Бор-будини сотиб, пулини жўнатгандан кейин анави одамлар йўқ бўлиб қолди. Устоз алданди. Унгача виза масалаларини ҳал қилиб юрганимизда, ҳарбий хизматдан ҳам маълумотнома сўрашди. Хизматни ўтамаганим учун бир ойликка бориб келасиз, кейин берилади, дейишди. Армияга бориб ҳам келдим, келишим билан устознинг ёнларига борсам, тушкун кайфиятда “Дониёр, бизни алдашди”, деди. Тушкунлик ҳолати ва қандли диабет ҳам шундан бошланди, дейди хонанда.

    Бу орзулар унга армон бўлиб қолди. У Америка ва Европага чиқиш учун ёрдам сўраб раҳбарларга, тадбиркорларга ва миллиардер Алишер Усмоновга ҳам мурожаат қилган. Маълумотларга кўра, Европа ва Америкада реклама ташкил қилиш баҳонасида рус миллатига мансуб Андрей исмли шахс ундан 100 минг доллар олиб, ваъдасини бажармаган. Фирибгарга алдангани ва бирдан бир орзуси Америкага чиқиш бўлгани сабабли бу воқеа бастакорни чуқур тушкунликка солиб қўйган, соғлиғига ҳам салбий таъсир қилган.

    “Катта пулга алданганига шахсан гувоҳ бўлганман” — Гулюз

    Фото: Ижтимоий тармоқлар

    — Алданган, катта суммага тушган пайтлари бўлди, бунга тирик гувоҳман. Сиқиладиган, кўп ташвишланадиган нарсаси — мусиқасини дунё давлатларига чиқара олмагани эди. Касалликни ҳам шу туфайли орттирди деб ўйлайман, сабаби жуда соғлом, бақувват одам эди. Ишлари, ҳаракатлари зое кетаётгани, ҳаракати бесамар бўлаётганини кўриб устознинг ўзи ҳам аста-секин ортга кетиб қолди, деди у.

    “Вафотидан кейин санъатимизда оғир жудолик, деб бонг уришяпти” — Дониёр Ғоипов:

    — Устоз катта-катта орзулар қиларди. Агар Европага чиқсам, касалликларимни енгиб, зўр бўлиб кетамиз. Ўзимизнинг офисимиз, овоз ёзиш студиямиз бўлади, бу ерда ижод қиламиз, мана бу ерда дам оламиз, ҳовузларимиз бўлади — жамоа бўлиб ишлаймиз деб айтарди. Орзулари кенг, беғубор, хокисор инсон эди. Ўтган замонда гапириш ҳам ҳозир оғир бўляпти, ҳанузгача ишонолмаймиз.

    Фото: Дониёр Ғоиповнинг шахсий архивидан

    Режиссёр Саъдулла Абдуллаев ҳам бор кучи билан ёрдам берди, қайси докторга олиб бориш керак бўлса, олиб борди, табиблар ҳам — умуман, олиб бормаган жойи қолмади. Овқатланиш учун олиб борсам, ҳа эрийсизми, кучайибсиз-да, деб қўярди. Умрининг сўнгги кунларида ҳам тушлик қилаётганимизда “Мен сезяпман, кўряпсизми, Аллоҳ мени асраяпти. Биз ҳали орзуларимизга етамиз. Бўлмаса аллақачон бу касалликлар билан вафот этиб кетган бўлардим. Қанийди, йўллар очилса, соғайиб ҳам кетардим” деди. Шу куннинг эртасига юраги хуруж қилиб, шифохонага ётди. Жонлантириш бўлимигача ҳам кирдик, Саъдулла акам ҳамма жараённи назорат қилиб турди. Ҳатто ўзи ҳам интервью бериб, “Ўзбекистоннинг санъати, маданиятига катта ҳисса қўшган Султоналини наҳотки шундай ҳолатдан олиб чиқиб кетолмаймиз” деган гапларни айтди. Вафотидан кейин эса ҳамма ёқда Султонали, Султонали… Санъатимизда оғир жудолик деган гаплар…, дейди ижодкор.

    “Мартабали шахслардан садо чиқмади” — Жавлон Қиличев:

    Фото: Жавлон Қиличевнинг шахсий архивидан

    — Ҳеч кимдан садо чиқмади, халқдан ҳам, тадбиркорлардан ҳам. Саъдулла Абдуллаев ҳам моддий, ҳам руҳан қўллаб-қувватлаб турди. Ўзи ҳам Султон акани жуда яхши кўрарди. Бор кучини ишга солди, охири имконияти қолмагач, мана банк картаси рақами, ёрдам беринглар, деди. Ўз юртимизнинг фарзанди бўлгани учун халқ қўллаб-қувватлади. Адашмасам шундай. Лекин ҳеч қандай тадбиркор, мартабали шахслар қўллагани йўқ, дейди у.

    “Охирги марта кўрганимда маъноли қараб қолганди” — Дониёр Ғоипов:

    Фото: Ижтимоий тармоқлар

    — Умрининг сўнгги кунларида Мудофаа вазирлиги госпиталида ётганида, Саъдулла акам қўнғироқ қилиб, сен ҳам кел, кўргани борамиз деди. Бошқа шогирдлари билан бордим. Борсак, реанимацияда экан, ҳаво етмаяпти. Докторлар барака топсин, илтимос қилиб жонлантириш бўлимигача кирдик. Гапиришга қийналса-да, мен бу ердан тезроқ чиқишим керак, бекорга ётибман, ижод қилишим керак, бугун чиқиб кетаман, олдимизда концерт бор, деб тинмай шу гапларни гапирди. Кўнгилларини кўтариб ўтирдик. Айниқса, чиқиб кетаётганимда, устоз, ҳали соғайиб, оёққа туриб кетасиз деганимда, менга узоқ маъноли термилиб, раҳмат деб қолгани ҳеч кўз ўнгимдан кетмаяпти. Мен биламан, Султонали Раҳматов жаннатларда юрибди, дея устозини хотирлади хонанда.

    21 август, 14:05   Изоҳ (0)   1608
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Султонали Раҳматов#Дониёр Ғоипов#хотира

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми рекорд даражада камайди

    Иқтисодиёт | 21 август, 22:51

    Қуёш тизимида яшаш учун барча шароитларга эга сайёра аниқланди

    Дунё | 21 август, 22:40

    Самарқандда машҳур бўлиш учун машинада дрифт қилган фуқарога чора кўрилди

    Ўзбекистон | 21 август, 22:30

    АҚШ суди Трампнинг фирибгарлик иши бўйича 515 млн долларлик жаримасини бекор қилди — AP 

    Дунё | 21 август, 22:20

    Жиззахда фуқаронинг олиб қўйилган ерлари учун компенсация ҳокимликдан суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 21 август, 22:10

    Тошкентда шифохоналарга имтиёзли йўлланмани сотиш билан шуғулланганлар ушланди

    Ўзбекистон | 21 август, 22:00

    Андижонда кортеж бўлиб ҳаракатланган машина ҳайдовчиларига чора кўрилди

    Ўзбекистон | 21 август, 21:50

    Пора билан қўлга тушган коррупцияга қарши курашишга масъул ходимга ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 21 август, 21:35

    Бу йил Вақф фонди томонидан муҳтож оилаларга 43 та уй қуриб берилди — Мусулмонлар идораси

    Ўзбекистон | 21 август, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.