Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Родригонинг агенти Пини Заҳави Англияга етиб келди. Бу ҳақда Caughtoffside нашри хабар берди.

Манбага кўра, бразилиялик футболчининг агенти “Арсенал” ва “Ливерпуль” раҳбарлари билан учрашув ўтказишни режалаштирган. Музокаралар давомида клублар Родриго учун қандай шартлар таклиф қилиши мумкинлиги ўрганилади.
Испания чемпионатининг янги мавсумидаги илк ўйинда 24 ёшли футболчи захирада қолдирилди. Ушбу ҳолат ортидан футболчининг кетиши ҳақидаги миш-мишлар янада кўпайди. Ҳозирда асосий даъвогар сифатида АПЛнинг икки клуби — “Ливерпуль” ҳамда “Арсенал” кўрилмоқда. Мерсисайдликлар ёзги трансфер ойнаси вақтида колумбиялик футболчи Луис Диасни “Бавария”га сотиб юборди. Родриго эса унинг ўрнига асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.
Шунингдек, “Манчестер Сити” ҳамда “Тоттенҳэм” ҳам бразилиялик вингернинг атрофидаги ҳолатни кузатиб турибди. “Қироллик клуби” раҳбарияти уни 100 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Изоҳ (0)