• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ҳар ким қила олади: 56 ёшли Женнифер Лопес нима учун 30 ёшдек кўринади?

    Ўтган ҳафта интернетда Женнифер Лопеснинг Тошкентдаги концертидан олинган лавҳалар катта шов-шувга сабаб бўлди. Бу шов-шув 56 ёшли хонанданинг ҳайратланарли даражада гўзал кўриниши туфайли эди. Қадди-қомати келишган, энергияга тўла, терисида бирорта ҳам ажин кўринмасди. Ростини айтганда, ҳақиқий ёшини билмаган одам хонандани 30 ёшларда деб ўйлаши мумкин.

    Дженнифер Лопес даст концерт в Ташкенте — Афиша Ташкента

    Гўё Жей Ло ёшлик эликсирини топгандек эди. Аммо аслида бунинг сири анча оддий ва ҳар биримиз учун эришса бўладиган даражада.

    • Биринчи одати — спорт

    Женнифер Лопес қанчалик банд бўлмасин, ҳафтасига 4–5 марта машқ қилади, ҳатто туғилган кунида ҳам спортдан воз кечмайди. У ҳар куни соат 4:45 да туриб, иш бошланишидан олдин залга кириб чиқади.

    Jennifer Lopez Workout Routine, Diet Plan, Body Measurements

    Лос-Анжелесда у машҳур Трейси Андерсон билан ишлайди. Трейси кўпроқ ўз оғирлиги билан бажариладиган машқларга эътибор беради: ҳар бир машқ 60–100 марта такрорланади. Асосий урғу қорин, сон ва оёқ мушакларига қаратилган.

    Нью-Ёркда эса Лопес Девид Кирш билан шуғулланади. У функсионал тренинг устаси бўлиб, машғулотлари қаттиқроқ: кикбоксинг, айлана машқлар, берпи, планка. Унинг “ўрдак юриши” деб аталадиган махсус машқи — кенг “приседания”да олдинга юриш бўлиб, бунда сон мушаклари ишлайди.

    Концерт Дженнифер Лопес в Астане может стать квестом для зрителей |  Inbusiness.kz

    Сизга маслаҳат: Эрталаб соат 5 да туриш шарт эмас. Ҳафтасига 3–4 марта, 45–60 дақиқа машқ қилишнинг ўзи кифоя. Асосий нарса — мунтазамлик. Машқ турларини алмаштириб туриш (масалан, куч машқлари, ёга ёки рақс) бир томондан зериктирмайди, иккинчи томондан турли мушакларга фойдали.
    • Иккинчи одати — уйқу

    Женнифер Лопес: “Тўлиқ уйқу – менинг энг катта гўзаллик сирим”, дейди. У ҳар куни 8–10 соат ухлашга қатъий амал қилади: тўлиқ қоронғилик, ҳеч қандай телефонсиз. Деразаларда қалин парда бўлиши шарт.

    Jennifer Lopesning Toshkentdagi концертi qaysi mablagъlar hisobiga tashkil  etilayotgani maъlum qilindi — Daryo Yangiliklari

    Бу оддий туюлиши мумкин, аммо илм-фанга кўра айнан уйқу пайтида тери тикланади, коллаген ва ўсиш гормони ишлаб чиқарилади. Уйқусизлик дарҳол юзда билинади — қора ҳалқалар, хира тери, ажинлар. Доимий уйқусизлик эса қариш жараёнини тезлаштиради.

    Ҳатто суратга олиш ишлари тун бўйи чўзилса ҳам, Женнифер тўлиқ дам олиш учун вақт ажратади.

    Сизга маслаҳат: Ухлашдан бир соат олдин барча гаджетларни ўчириб, уйқуга тайёргарлик режимига ўтинг — илиқ ванна, китоб ўқиш ёки медитация. Унутманг, 7–8 соат уйқу ҳашамат эмас, балки заруратдир.
    • Учинчи одат — сув

    Женнифер Лопес ҳар куни 12 стакан сув ичади — бу деярли уч литр. Унингча, “Намлик — терининг ёш ва ёрқин кўринишининг энг катта сири.” Ҳақиқатдан ҳам сувсизланган тери тезда хира ва бўшашган бўлиб қолади.

    Дженнифер Лопес отмечает 55-летие - Российская газета

    Аммо гап фақат сувда эмас. Женнифер танани сувсизлантирадиган нарсалардан бутунлай воз кечган: алкоголь, қаҳва ва сигарет. Уларнинг барчаси тери рангига ва силлиқлигига салбий таъсир қилади.

    Жей Ло овқатланишда ҳам қатъий: эрталаб мевали оқсилли коктейл, тушликда товуқ ёки балиқ гуруч дуккакли салат билан, кечки овқатда оқсил ва кўплаб сабзавот. Ширинликлар, қовурилган таом ёки яримтайёр маҳсулотлар йўқ — фақат янги, мавсумий ва асосан буғда пиширилган овқатлар.

    В 54 — стройнее, чем в 30: Дженнифер Лопес раскрыла свой главный секрет  формы

    Косметика масаласида ҳам ўзига хос йўли бор: Женнифер қиммат кремлар йиғмайди, балки дерматологлар унга алоҳида тайёрлаб берган воситалардан фойдаланади. Бундай косметика қисқа муддатли бўлса ҳам максимал самарали — унда керакcиз қўшимчалар йўқ, фақат керакли фаол моддалар бор.

    Сизга маслаҳат: Сув ичишни аста-секин кунига 2–2,5 литргача етказинг. Қаҳвани камайтиришга ҳаракат қилинг. Қиммат крем сотиб олиш ўрнига, яхши косметологга мурожаат қилинг ва айнан тери турига мосини танланг.

    18 август, 20:10   Изоҳ (0)   6224
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.