Яна бир ҳафта ўз ниҳоясига етди. Деярли барча турк актёр ва актрисалари аста-секин суратга олиш майдончаларига қайтмоқда. Шу сабабли бу гал дайжестда янги ва аввалги лойиҳалар ҳақида кўплаб маълумотлар ўрин олади.
Ҳанде Эрчел ва Барıш Ардуч корейс дорамаси бўлган “Кўз ёшлар маликаси”нинг туркча талқинида суратга тушишлари учун қанча маош олишлари маълум бўлди

Ҳанде Эрчел ва Бариш Ардуч турк киносида энг юқори маош оладиган жуфтликка айланган. Юлдузлар тандеми учун “Кўз ёшлар маликаси” дорамасининг ремейкида ишлаш учинчи ҳамкорлик лойиҳаси бўлади.
Миш-мишларга кўра, актёр ва актриса ҳар бир қисми учун 3,5 миллион турк лираси (тахминан 86 минг долллар) олади. Энг муҳими, продюсерлик компаниясининг бундай сахий сармояси ўзини оқлаши керак. Акс ҳолда, лойиҳа муддатидан олдин тугатилиши мумкин, бу эса компания обрўсига салбий таъсир кўрсатади.
Керем Бурсинни “Юрак уриши” сериалидаги партнёри билан ёшидаги фарқ туфайли танқид қилишди

Керем Бурсин “Юрак уриши” сериалида бош роллардан бирини ижро этди, унинг партнёри эса ўзидан 15 ёш кичик бўлган Лезги Жўмерт бўлди.
Аммо интернетда лойиҳанинг дастлабки тизери пайдо бўлгач, туркиялик актёр ҳали ҳам ошиқ қаҳрамонлари ролини ўйнашга интилаётгани учун танқидга учради, ваҳоланки у энди ота ролини ижро этиши керак экан. Бироқ Керем ва Лизге бу мавсумда ёш фарқи катта бўлган ягона жуфтлик эмас.
Мисол учун, Мурат Йилдирим билан суратга тушадиган Жемре Байсал ундан 20 ёш кичик, Онур Туна билан ҳамкорлик қилиши кутилаётган Симай Барлас эса ундан 14 йилга ёш.
“Олис шаҳар” иккинчи мавсумининг суратга олиниши санаси маълум бўлди

Интернет манбалари хабар беришича, иккинчи мавсум устидаги ишлар 2025 йил 24 августда Истанбулда бошланади. Шаҳардаги барча зарур саҳналар суратга олиб бўлингач, ижодий гуруҳ Мардин шаҳрига кўчиб ўтади.
Демак, иккинчи мавсумнинг биринчи қисми 2025 йил 22 сентябрдан олдин эфирга чиқмаслиги аниқ. Сериалнинг интернетда чиқиш санаси ҳали расман эълон қилинмагани боис, ҳозирча тахмин қилишдан бошқа илож йўқ.
“Ҳукмдор Усмон” сериали актрисаси Йилдиз Чағри Атиқсой Берк Оқтойнинг биринчи никоҳини бузганликда айбланмоқда

Берка Ўктойнинг хотини Йилдиз Чағри Атиқсойга хиёнат қилгани ҳақидаги миш-мишлар туфайли матбуотда авж олган жанжал давом этмоқда. Энди эса журналистлар “Ҳукмдор Усмон” сериали юлдузини ўз вақтида ҳозирги турмуш ўртоғининг оиласини бузганликда айблашмоқда.
Жуфтликнинг шундоқ ҳам мураккаб вазиятига эркакнинг собиқ хотини Мерве Шарапчиолу ҳал қилувчи зарба берди. У Берк билан турмуш қурганида унинг хиёнатидан азоб чекканини айтиб, Йилдиз Чағри Атиксойга нисбатан ҳам шундай қилиши мумкинлигини айтди. Бироқ Мерве “рақибаси”га ачинмайди: унинг сўзларига кўра, Берк айнан “Ҳукмдор Усмон” сериали юлдузи билан 2016 йилда унга хиёнат қилган экан.
Актёр бу айбловни жавобсиз қолдирмади. У ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида Йилдиз билан фақат Мерведен ажрашгандан кейингина учраша бошлаганини ёзиб, унинг даъволарини асоссиз эканлигини таъкидлади.
“Олис шаҳар” сериали юлдузи Ярен Гулдикен ўзининг ғалати машғулоти билан мухлисларни ҳайратда қолдирди


Маълум бўлишича, нозик ва жуда нафис кўринган Ярен аслида миллий даражадаги бодибилдерчи экан. У ўзининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида спорт фаолияти давомида қўлга киритган совринлари билан бўлишди.
Интернетда “Кўз ёшлар маликаси” сериалининг кадр орти видеолари тарқалди

Ҳанде Эрчел турмушга чиқди, афсуски, реал ҳаётфа эмас, балки Бариш Ардуч билан бирга корейс дорамаси “Кўз ёшлар маликаси”нинг туркча ремейкини суратга олиш жараёнида. Ижтимоий тармоқларда юлдузларнинг мухлислари томонидан суратга олинган видео қизғин муҳокама қилинмоқда. Унда суратга олиш жараёнининг бир қисмини кўриш мумкин.
Актрисанинг мухлислари Ҳакан Сабанжи севгилисининг никоҳ либосидаги гўзаллигидан илҳомланиб, ниҳоят унга турмуш қуришни таклиф этади, деган умидда, уларга бахт тилашмоқда.
Изоҳ (0)