Starlink сунъий йўлдош интернети Ўзбекистонда ўз хизматини 2026 йилда йўлга қўйиши кутилмоқда. Бу маълумот сервис сайтида эълон қилинди.

Америкалик миллиардер Илон Маскка тегишли SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош интернет хизмати харитасида Ўзбекистонда хизматни йўлга қўйиш санаси 2026 йилдан бошлаб деб кўрсатилган. Бунга қадар Starlink’нинг Ўзбекистон бозорига чиқиши 2023 йилда режалаштирилган эди. Кейинчалик 2025 йил кўрсатилган, энди эса муддат бир йилга кўчирилди.

SpaceX компанияси Ўзбекистонда йирик лойиҳалар амалга оширишга тайёр эканини 2022 йилда билдирганди.
“Ўзбеккосмос” агентлиги вакиллари таклифи қабул қилинса, Халқаро астронавтика конгресси 2028 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши, унга Илон Маск ташриф буюриши ҳам мумкин.
Қозоғистонда Starlink 2025 йил 13 августдан бошлаб расман ишга тушди. Унгача фақат синов (пилот) режимида ишлаган ва юқори тезликдаги интернетдан асосан қишлоқ мактаблари фойдаланаётган эди. Эндиликда эса хизмат барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлди.
Изоҳ (0)