• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Сохта даъватчилар ёшларни оиласи ва ватанидан жудо қилмоқда” — муфтий ҳозир ҳижрат қилиш мантиқсиз эканини айтди

    Мусулмонлар идораси раиси Нуриддин Холиқназаров онлайн видеосуҳбатда ҳижрат масаласидаги саволга жавоб қайтарди. Муфтий сўзларига кўра, ҳижрат қилиш учун юртда нотинчлик, зулм ва эътиқод учун қийинчилик бўлиши керак. Ўзбекистонда эса тинчлик ва ибодат эркинлиги бор. Шу боис ҳижрат қилиш мантиқсизлик.

    Nuriddin Xoliqnazarov
    Нуриддин Холиқназаров
    Фото: YouTube / muslim.uz

    Пайғамбар давридаги икки ҳижрат

    Нуриддин Холиқназаров ҳижрат бир жойдан иккинчи жойга кўчиш маъносини англатишини айтди. Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом даврида икки марта ҳижрат бўлганини эслатди. Биринчиси, Ҳабашистонга, иккинчиси Маккадан Мадинага ҳижрат қилинган. Муфтий нима учун ҳижрат қилинган, дея савол қўйиб, масалани тушунтирди.

    “Биринчи ҳижрат Ҳабашистон, ҳозирги Эфиопияга қилинган. Унда маълум бир саҳобаларга зулмлар кучайиб кетган, ўлим хавфи туғилган, жуда қийин аҳволда қолишган. Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилгани, ягона Аллоҳ ва Расулига иймон келтиргани учун мана шунақа азоблар бўлган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом уларни бу зулмлардан сақлаш мақсадида Ҳабашистонга бориб яшаб туришга, яъни кўчиб кетишга рухсат берганлар ва мана шу биринчи ҳижрат бўлган. Саҳобалар Ҳабашистонга бориб, ўз жонини сақлаб қолган”, деди дин пешвоси.

    Нуриддин Холиқназаров иккинчи ҳижрат милодий 622 йилга тўғри келишини айтиб, унда мусулмонларга оммавий зулм кучайганини билдирди. Бунда ҳаттоки, Пайғамбар алайҳиссаломга ҳам зулмлар қилингани эсланди. Ана шу сабаб барча мусулмонлар Маккадан Мадинага кўчиб кетишга қарор қилади.

    “Абу Усмон Мужошиъий ибн Масъуддан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вас-саллам: “Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ”, дедилар. Мазкур ҳадис ўзидан олдин келган ҳижрат ҳақидаги ҳадисларни бекор қилувчи эканини уламоларимиз таъкидлаган. Бу нима дегани? Демак, Макка фатҳидан кейин ҳижрат қилишга ҳеч қандай сабаб қолмади. Ва мана шу ҳадис ўзидан аввалгиларни насх қилувчи дегани. Ўзидан аввал, яъни мана шу ҳадис айтилгунгача ҳижрат ҳақида нимаики гаплар гапирилган бўлса, мақтовлар, бу кейинги, охирги ҳадис билан унинг ҳукми бекор бўлди. Носиҳ ва мансуҳ деган қоидалар бор. Яъни баъзи ҳадислар ўзидан аввалгисининг ҳукмини бекор қилади. Лекин бу ҳадис йўқолиб кетмайди, ёзилган. Мана ўша саҳиҳ китобларни олиб қарасак, ҳадислар тўпламини қарасангиз, ҳижрат ҳақида кўп нарса ёзилган бўлади”, деди видеочиқишида олим.

    “Ҳижратга даъват мантиқсизлик”

    Муфтийнинг айтишича, баъзи одамлар ҳижратга оид ҳадислардан фойдаланиб, ёшларни чалғитишга уринмоқда.

    “Сохта даъватчилар “мана кўринглар, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат ҳақида гапирган гаплари бор”, деяпти. Уни ўқиб туриб ёшлар айтяптики: “Ҳа, демак, ҳижрат бор экан, мана саҳиҳ ҳадис турибди, Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вас-салламдан айтилган”. Ўша ҳадисларни ҳеч ким инкор қилмайди, бу ҳақ. Аммо қоидада ўша энг охирги, Пайғамбаримиз алайҳиссалом Макка фатҳ бўлгандан кейин “Ҳижрат энди тўхтади”, деган гаплари билан ундан олдинги ҳамма айтилган ҳадисларнинг ҳукми бекор бўлди. Ҳадис сақланиб қолди, лекин ҳукми бекор бўлди”, дея тушунтирди диний идора раҳбари.

    “Гуноҳлардан тийилиш ҳижрати”

    Муфтий масалани таҳлил қиларкан, ҳижратга доир ҳадисда иккинчи тавсия ҳам берилганини билдирди.

    “Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “қўлидан, тилидан ўзгаларга озор бермаган кишига ҳақиқий мусулмон деб айтилади. Аллоҳ таоло ман этган нарсалардан қайтган киши эса Аллоҳ йўлида ҳижрат қилган кишидир”, дедилар. Бу Имом Бухорийда ривоят қилинган. Кўчиб кетиш ҳижрати йўқ, аммо гуноҳлардан тийилиш ҳижрати бор. Пайғамбаримиз алайҳиссалом шу гапни гапирдилар. Энди ҳижрат йўқ, лекин энди гуноҳлардан ҳижрат бор. Ўша гуноҳ, ёмон ишлардан ўзини сақласа, ҳижрат савобини олади”, деди муфтий.

    Нуриддин Холиқназаров айрим сохта даъватчилар ҳижрат қилишга кўндириб кўплаб ёшларни оиласидан, ватанидан жудо қилаётганига урғу берган.

    “Келинглар бу ёққа, ҳижрат қилинглар”, деяётганларга биз мантиқан савол беряпмиз: “Биродарлар, ҳижратдан кўзланган мақсад – нотинч, жонига қасд бўлаётган ва эътиқодига қийинчилик туғилган жойдан бошқа юртга боришдир. Борилаётган юрт эса тинчлик, осойишталик бўладиган жой экан. Демак, Мадина шундай бўлган. Ҳижратдан кўзланган мақсад шу. Энди ҳозир ҳижрат қилинглар, деётганда мантиқига ҳеч тушунмаяпмиз. Юртимиз тинч, ибодат эркинлиги бор, намозлар ўқияпмиз, рўзалар тутяпмиз, ҳаж-умраларга боряпмиз. Ҳайит намозларини ўқияпмиз, мана бундай савол-жавоблар қилиш имконияти бор, масжидларимизда ибодатлар бўляпти. Яъни ҳамма эътиқод қилувчи нарсаларимиз мавжуд бўлиб турибди. Жонимизга қасд бўлмаяпти. Энди ҳижрат қилиш учун мана шу нарсалар бўлмаслиги керак эди. Шундагина тинч жойга кетиш керак эди. Булар нима қиляпти? Мана шундай тинч юртдан нотинч бўлган юртга кетяпти. Ҳижратнинг тарихидаги мантиққа ҳам тўғри келмаяпти. Шунинг учун аслида ҳижратнинг иккинчи турига маҳкам эътибор беришимиз керак. Гуноҳлардан ҳижрат қилишимиз зарур. Аллоҳ ман қилган гуноҳлардан ҳижрат қилишни ўрганишимиз лозим”, деди Мусулмонлар идораси раиси.

    Аввалроқ Мусулмонлар идораси раиси болаларга дунёвий билимларни, касб-ҳунарни пухта ўргатиш жуда муҳим экани ҳақида гапирганди.

    13 август, 12:20   Изоҳ (0)   1384
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижон аэропортида халқаро рейсларни қабул қилиш тикланди

    13 август, 12:04

    Ўзбекистонда 14 августдан ҳаво сезиларли салқинлашади

    13 август, 11:08

    Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан “техник хатолик” сабаб катта миқдорда пул ечиб олган. Қўмита “вазият назоратга олинганини” маълум қилди

    13 август, 10:58

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46

    Қўқонда 120 минг доллар қалбаки купюраларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    13 август, 09:15

    Марказий банк икки ойда 23 та банкни жаримага тортди

    13 август, 08:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.