• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Муллалар ҳаётингизни издан чиқаришига йўл қўйманг”: Нетаньяху эронликларни исёнга чақирди

    Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрон аҳолисига мурожаат қилиб, уларни мамлакат раҳбариятига қарши қўзғолон кўтаришга чақирди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.

    Foto:
    Фото: ГПО

    Нетаньяху ўз мурожаатида Эрондаги ўткир сув танқислиги муаммосини “ҳозирги тузум ағдарилиши” биланоқ ҳал этишга ваъда берди. У Эрон президенти Масъуд Пезешкиённинг яқинда берган баёнотидан иқтибос келтирди. Унда сиёсатчи жиддий миллий муаммолар, жумладан сув танқислиги мавжудлигини айтганди.

    Ёзнинг жазирама иссиғида болаларингиз чанқоғини қондириш учун тоза совуқ сувингиз ҳам йўқ. Бу қандай мунофиқлик. Эрон халқига нисбатан қандай эътиборсизлик, деди Нетаньяху.

    У қарийб ўн йил олдин сув ресурсларини бошқаришни ўргатиш учун форс тилида Telegram каналини ишга туширгани ва у тез орада 100 000 обуначига эга бўлганини эслади.

    Эрондаги сувга ташналик фақат озодликка бўлган чанқоқ билан таққосланади, деди Исроил бош вазири.

    Нетаньяху “Эрон озод бўлиши биланоқ, Исроилнинг сув ресурслари бўйича етакчи мутахассислари илғор технологиялар ва тажрибаларини олиб, Эроннинг ҳар бир шаҳрига оқиб келишини” ваъда қилди. У Эрон раҳбариятини ўз фуқароларига “зулм ва қашшоқликни” сингдириш ҳамда ички эҳтиёжларни молиялаштириш ўрнига ҲАМАС, “Ҳизбуллоҳ” ва ҳусийларга юзлаб миллиард долларни йўналтиришда айблади.

    Сиз оғир уруш пайтида ёлғиз азоб чекаётганингизда, мамлакатдан қочиб кетадиган раҳбарларга муносиб эмассиз, дея гижгижлади яҳудий вазири.

    Нутқининг якунида Нетаньяху эронликларни кўчаларга чиқишга, “зулмга қарши” курашишга ва Эроннинг “коррупцияга ботган” раҳбариятини жавобгарликка тортишга чақирди.

    Бу мутаассиб муллаларга ҳаётингизни бир дақиқа ҳам издан чиқаришга йўл қўйманг. Сиз ёлғиз эмассиз. Исроил сиз билан. Бутун озод дунё сиз билан, деб таъкидлади у.

    Эронда сув танқислиги

    Июль ойи охирида Эрон мисли кўрилмаган сув инқирозига дуч келди, пойтахт Теҳрон бир неча ҳафтадан кейин сув таъминотидан узилиши мумкин. Ғарб оммавий ахборот воситаларига кўра, инқирозга бир қатор омиллар, жумладан, ўнлаб йиллар давомида сув ресурсларини самарасиз бошқариш, талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносиблик кучайиши сабаб бўлган.

    Бундан ташқари, аномал иссиқлик оқибатида Эроннинг бир нечта чуқур сув омборлари саёзлашди. Июль ойида Теҳрон вилоятида сув ва электр энергиясини тежаш зарурати туфайли қўшимча дам олиш куни белгиланди.

    Исроил ва Эрон ўртасидаги сўнгги кескинлик

    Маълумот ўрнида, июнь ойи охирида Исроил ва Эрон бир-бирининг шаҳарлари ва ядровий объектларига ҳужум қилиб, кетма-кет ракета зарбаларини алмашган эди. Кейинроқ можарога АҚШ ҳам қўшилди ва Эрондаги учта ядровий объект — Фордо, Натанз ва Исфаҳонга зарбалар берди.

    Ўшанда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг ҳужуми узоқ муддатли оқибатларга олиб келишини айтганди. Шунингдек, Эрон АҚШ зарбаларига қарамай, ядро энергетикасини ривожлантиришни тўхтатмаслигини билдирди. Орадан бир неча кун ўтиб, АҚШ президенти Трамп Эрон ва Исроил ўртасида сулҳ тузилганини эълон қилди. Сулҳга қарамай, кейинроқ Трамп Эроннинг ядровий объектларига яна зарба беришга тайёрлигини айтди.

    13 август, 14:09   Изоҳ (0)   2401
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Конате учун “Ливерпуль”га таклиф тайёрлади

    Спорт | 14 август, 13:35

    Германия Исроилга ҳарбий сувости кемаси етказиб беради

    Дунё | 14 август, 13:27

    Mobiuz’ни сотиб олишга АҚШ, Европа, Араб давлатлари қизиқиш билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 13:09

    Тожикистон президентининг қизи вазирликда юқори лавозимга тайинланди — ОАВ

    Тожикистон | 14 август, 12:49

    Дунёда биринчи марта ис газидан заҳарланишга қарши препарат яратилди

    Илм-фан | 14 август, 12:17

    Чарльз Оливейра Топурия ва Арман Сарукян ўртасидаги эҳтимолий жанг фаворити ким эканини айтди

    Спорт | 14 август, 12:11

    Дин ишлари бўйича қўмита диний таълим олиш учун чет элга боришга даъват этувчи рекламаларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 12:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.