Ўзбекистон Суперлигаси 18-тури доирасидаги навбатдаги баҳс Ғузорда бўлиб ўтди. Унда маҳаллий “Шўртан” клуби Фарғонанинг “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Абдуғфур Ҳайдаров ҳисобни очган бўлса, 36-дақиқада Даци Клейди фарқни иккитага ошириб қўйди. Биринчи бўлим охирида Азиз Пирмуҳаммедов “Шўртан”нинг жавоб голини киритиб, таймнинг 1:2 кўринишида якунланишини таъминлади.
Иккинчи бўлим ҳам шиддатли ўтди. Ҳар икки жамоа навбатма-навбат хавфли ҳужум уюштирди, бироқ мухлислар бошқа голларга гувоҳ бўлишмади.
Мазкур ғалабадан сўнг фарғоналиклар ҳисобидаги очколар сони 15 тага етди ва улар турнир жадвалининг 13-поғонасига кўтарилишди. “Шўртан” эса 10 очко билан мусобақа жадвалининг сўнгги ўрнидан жой олган.
Ўзбекистон Суперлигаси
18-тур
12 август, сешанба
“Шўртан” — “Қўқон-1912” 1:2
Голлар: 0:1 — Ҳайдаров (6), 0:2 — Клейди (36), 1:2 — Пирмуҳаммедов (44)
Изоҳ (0)