30 июль куни Хитойнинг Чжесзян провинциясининг Чжоушан шаҳрида бўлиб ўтган суд мажлисида 90 ёшли она ўғлини ҳимоя қилиб чиқди. Бунинг учун у бир неча ой давомида ҳуқуқ асосларини мустақил ўрганди, деб хабар берди South China Morning Post.

Шаҳар прокуратураси маълумотларига кўра, 57 ёшли Лин исмли айбланувчи Хуанг исмли маҳаллий тадбиркордан 1,17 миллиард юан (тахминан 16 миллион доллар) миқдорда пул ундиришда айбланиб, 2023 йил апрель ойида ҳибсга олинган.
Хуанг 2009 йилга кўра, Хитойнинг 100 нафар энг бадавлат шахслари рўйхатига кирган ва унинг бойлиги 8 миллиард юан (1,1 миллиард АҚШ доллари)ни ташкил қилган.
Лин ва Хуанг газ ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилган, аммо Хуанг кўпинча тўловларни кечиктирган. Натижада Линга тегишли завод катта зарар кўрган ва ёпилиб кетган.
2014 йилдан 2017 йилгача Лин ва унинг бухгалтери Хуангнинг солиққа оид ноқонуний амалларини фош қилиш билан таҳдид қилиб, ундан жами 1,17 миллиард юан ундирган. Сўнг 2023 йил бошида Хуан Линни товламачиликда айблаб, полицияга мурожаат қилган.

Ўғли Линни жуда соғинган Хе фамилияли аёл ўтган йилнинг иккинчи ярмида уни судда шахсан ҳимоя қилишга қарор қилган. Оиласи унинг қарорига қарши чиқишига қарамай, Хе хоним жиноят ҳуқуқи ва жиноят-процессуал ҳуқуқ бўйича китоблар сотиб олиб, мустақил ўргана бошлаган. Шунингдек, у ҳар куни судга бориб, шунга ўхшаш ишларнинг ҳужжатлари билан танишган.
Аммо суд залига кишанланган қўли бирлаб кириб келган ўғлини кўрган аёл ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва касалхонага олиб кетиши лозим бўлган, лекин соғлиғи ёмонлашганига қарамай, Хе суд залини тарк этишдан бош тортган.

Ҳозирда Чжоушан шаҳридаги суд жараёни давом этмоқда.
Изоҳ (0)