• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Дам олиш кунларига кинотавсия: 2000 йилларнинг энг яхши романтик комедиялари

    Дам олиш кунлари кайфиятни кўтариш, юракка илиқлик бағишлаш ва юзга табассум улашиш учун романтик комедиядан яхшироқ танлов бўлмаса керак. Айниқса, 2000 йиллар мазкур жанрнинг олтин даври бўлиб, кино оламига ўнлаб унутилмас жуфтликлар, ўткир ҳазил ва самимий ҳис-туйғуларни ҳадя этди. Қуйида ана шу даврнинг энг яхши фильмларини бир жойга жамладик.

    “Таътиллар алмашганда” (2006)

    • Режиссёр: Ненси Меерс

    • Ролларда: Камерон Диас, Кейт Уинслет, Жуд Лоу, Жек Блек

    Турли қитъалардан ва бутунлай бошқача ҳаётга, лекин ишқий масалаларда жуда ўхшаш муаммоларга эга бўлган икки қиз тасодифан интернет орқали танишиб, Рождество арафасида уй алмашишга қарор қилишади. Мазкур ғоя иккаласи учун ҳам кутилмаган сюжетга айланади: ғамгинлик ва кундалик муаммолардан дам олишга умид қилиб, қаҳрамонлар ниҳоят ўз бахтини топади.

    “Чин муҳаббат” (2003)

    • Режиссёр: Ричард Кертис

    • Ролларда: Ҳью Грант, Билл Ниги, Лиам Нисон, Эмма Томпсон

    Барча даврларнинг энг яхши романтик фильмларидан бири. Фильм қаҳрамонлари орасида котибасига ошиқ бўлган ёш бош вазир, дўстининг гўзал қаллиғи сабаб азоб чекаётган йигит ва муҳаббатдан ҳафсаласи пир бўлган ёлғиз ёзувчи ҳам бор. Уларнинг тақдири бир-бирига боғланган ва бир вақтнинг ўзида бир-биридан мустақил равишда ривожланади. Ҳамдардлик ва ўзаро тушуниш ҳақидаги фильм.

    “13 дан 30 гача”  (2004)

    • Режиссёр: Гари Виник

    • Ролларда: Женнифер Гарнер, Марк Руффало, Жуди Грир, Энди Серкис

    1987 йилда яшовчи 13 ёшли Женна тезроқ катта бўлишни хоҳлайди. У 30 ёшли гўзал қиз бўлишни орзу қилади ва қизнинг бу орзуси амалга ошади. Қаҳрамон 2004 йилда машҳур журналнинг гўзал муҳаррири сифатида уйғонади ва болаликдаги дўстини севиб қолади.

    “Ўзгариш вақти келди” (2003)

    • Режиссёр: Ненси Меерс

    • Бош ролларда: Жек Николсон, Даян Китон, Киану Ривз, Френсис МакДорманд

    Фильмда афсонавий Жек Николсон, Аманда Пит ва Киану Ривз иштирок этган. Фақат 30 ёшга тўлмаганлар билан учрашишни маъқул кўрадиган кекса бўйдоқ маъшуқасининг онаси — ёзувчи Эрика билан танишиб қолади ва у бутун умрини бирга ўтказишни хоҳлаган аёл эканини тушунади. Тўғри, фильмда яна бир рақиб ҳам бор — келишган ёш шифокор, у ҳам Эрикани ёқтиради. Пляж саҳналари, 2000 йилларнинг модаси бўлган кашмир свитерлар ва севги учбурчаги — бундан яхшироқ нима бўлиши мумкин?

    “Қонундаги малласоч” (2001)

    • Режиссёр: Роберт Лукетич

    • Ролларда: Риз Уизерспун, Люк Уилсон, Селма Блер, Меттю Дэвис

    Мафтункор малласоч қиз қобилиятли адвокат бўла олмайди, деб ким айтди? Риз Уизерспун томонидан ажойиб тарзда ижро этилган Элле Вудс бунинг аксини осонгина исботлайди. Унинг йигити — университетнинг энг яхши талабаси қизни ташлаб кетишга қарор қилади. Шундан сўнг йигит учун ҳаётдаги энг ҳалокатли хато, лекин бош қаҳрамон учун энг яхши дақиқалар бошланади.

    “Тўй ташкилотчиси” (2001)

    • Режиссёр: Адам Шенкман

    • Ролларда: Женнифер Лопес, Меттю Макконаҳи, Брижит Уилсон, Жастин Чемберс, Жуди Грир

    Адам Шенкман режиссёрлик қилган 2000 йилда суратга олинган классик роман. Фильмда тўйларни ташкиллаштирувчи Мери (Женнифер Лопес) тасодифан мижозининг қайлиғи (Меттю Макконаҳи)ни севиб қолади. Аммо ҳеч ким тўйни бекор қилмоқчи эмас.

    “Келинлар жанги” (2009)

    • Режиссёр: Гари Виник

    • Ролларда: Кейт Ҳадсон, Энн Ҳетеуэй, Брайан Гринберг, Крис Пратт

    Икки энг қадрдон дугонанинг рақибга айланиши тасвирланган ажойиб фильм. Июнь ойида Нью Йорк Плазада никоҳдан ўтиш  — бу икки қизнинг болаликдан бери орзуси. Жангда ғалаба қозониш учун Энн Ҳетеуй ва Кейт Ҳадсон қўлидан келган ҳамма ишни қилади: кутилмаган ҳомиладорлик ҳақида миш-миш тарқалади ва рақиби келинлик либосига сиғмаслиги учун тўйдириб овқатлантиришга уриниш. Аммо бу тўй яқин одамингни йўқотишга арзийдими?

    “Соч лаки” (2007)

    • Режиссёр: Адам Шенкман

    • Ролларда: Никки Блонский, Жон Траволта, Мишел Пфайфер, Кристофер Уолкен, Аманда Байнс

    “Соч лаки” 1960 йилларда суратга олинган худди шу номдаги Бродвей мюзиклининг экранлаштирилган варианти ҳисобланади. Ўрта мактаб ўқувчиси Трейси онасининг иши бўлган — кир ювувчиликдан кўра телеюлдуз бўлишни орзу қилади. Телевизион продюсер Линк Ларкиннинг эътиборига тушгач, аста-секин унинг орзуси амалга оша бошлайди.

    “Ваъда бериш — уйланиш дегани эмас” (2008)

    • Режиссёр: Кен Куопис

    • Ролларда: Бен Аффлек, Женнифер Энистон, Женнифер Коннелли, Бредли Купер, Скарлетт Йоханссон

    Фильмда балтиморлик бир неча йигит ва қизлар ҳақидаги ҳикоялар ва улар муносабатларнинг турли босқичларида, учрашувлардан тортиб, энг қийин босқич — турмуш қуриш таклифигача дуч келадиган қийинчиликлар ҳақида ҳикоя қилинади.

    “Севги ва огоҳлантириш хати” (2003)

    • Режиссёр: Марк Лоуренс

    • Ролларда: Сандра Буллок, Ҳью Грант, Алисия Витт, Дана Ивей, Роберт Клеин

    Ёш Ҳью Грант ва Сандра Буллокнинг ҳаяжонли дуэти. Ўзи ва атрофидагиларига нисбатан талабчан Люси исмли бош қаҳрамон нуфузли юридик корпорацияда бош маслаҳатчи лавозимидан кетишга қарор қилади. Бунинг сабаби шундаки, у хўжайинига “энагалик қилиш”дан жуда чарчаган — раҳбари усиз бир қадам ҳам боса олмайди. Ёрдамчисига мафтун бўлган миллионер Жорж Люсини ишдан бўшатишга рози, фақат бир шарт билан: Люси икки ҳафта ичида ўрнига бошқа ходим топиши керак. Бундай одамни топиш осон эмас, Жорж ҳам ўзининг содиқ ёрдамчисисиз қолишни истамайди.

    9 август, 19:55   Изоҳ (0)   3972
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #кино#мелодрамма#комедия

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.