Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Женнифер Лопес 7 август тунда Тошкент аэропортига келиб қўнди. У бугун илк бор “Бунёдкор” стадионида ўзбек мухлислари учун концерт қўяди.

Инстаблогерлар Мадина Каримова ва Сардор Тўраев оилавий тушган суратини обуначилари билан бўлишди.

Кичик блогер Ясмин Зоитова бриллиант қизларнинг энг яқин дўсти эканини 4 ёшидаёқ тушуниб олди.

Севара Назархон қизи, онаси ва бир қанча блогерлар билан Малдив оролларида ҳордиқ чиқармоқда.

Раҳмонали Суропов Голливуд киноижодкорлари “Қалпоқ” жамоасини АҚШга, шартнома имзолашга чақирганини айтиб, видео жойлади.
Ёрқинхўжа Умаров 33 ёшни қаршилади. Хонанданинг дўстлари ва яқинлари ярим тунда уни табриклашди.

Хонанда Феруза Жуманиёзова Ўзбекистон темирйўллари ходимларини касб байрами билан табрикламоқда. Хонанданинг ўзи ҳам уларнинг формасида янги образ яратди.


Блогер Мадина Тожибоева турмуш ўртоғи билан шаръий никоҳдан ўтган суратини жойлади.

Шаҳло Зоирова санъаткорларнинг администраториман дея, одамларни алдаб юрган фирибгарлар кўпайиб кетганидан барчани огоҳлантирмоқда. Қизиқчининг ўзи ҳам тўйда шундай вазият қурбони бўлгани ҳақида гапириб берди.
Изоҳ (0)