• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мусиқа Шоу-бизнес

    “Тошкентга қайтишдан хурсандман”. Женнифер Лопес кутилаётган концерти, фарзандлари ва ушалмаган орзулари ҳақида

    7 августда Тошкентда концерт беришни режалаштираётган америкалик қўшиқчи ва актриса Женнифер Лопес UzReport телеканалига интервью берди. У ушбу интервьюда Ўзбекистонга олдин ҳам бир неча марта келгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: brodovoe.ru

    “ “Мен аввал Тошкентда бир неча марта туғилган кун ва тўйларда куйлаганман, шунинг учун у ерга қайтишдан хурсандман. Ҳеч қачон катта шоу қилмаганман, шунинг учун Марказий Осиё бўйлаб сафар қилаётганимизда, “Албатта, Тошкентга боришимиз керак,” деб ўйладим. У ердаги одамларни кўриш ва биринчи марта катта томоша қўйиш менга катта ҳаяжон бағишлаяпти,” деди Женнифер Лопес.

    Тошкентда сизни кўплаб мухлислар кутмоқда. Сиз улар учун қандай совғалар тайёрлаб қўйгансиз, дея берилган саволга Женнифер қуйидагича жавоб берди. 

    “Концертда кўплаб машҳур хитларимни ижро этаман, лекин бу гастролда янги қўшиқларни ҳам тақдим этаман — яқинда чиқарилган Биртҳдай ҳамда бошқа янги қўшиқлар бор. Шунингдек, озгина испанча қўшиқларни ҳам куйлайман, чунки илгари ҳеч қачон гастролларда бундай ижро қилмаганман. Мухлисларимнинг севимли қўшиқлари — масалан, Ain’it Funny va Play каби қўшиқларни ҳам эшитиш имконияти бўлади. Узоқ вақт давомида улар сўраган нарсаларни беришга ҳаракат қиламан,”  дея таъкидлади у.

    Хонанда дунё мамлакатлари бўйлаб уюштирилган гастрол сафарларидан қандай таассуротда эканлиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

    “Ҳар бир тур бир-биридан фарқ қилади. Неча марта чиқиш қилганимдан қатъи назар, ҳар бир шоу мен учун қадрли. Яқинда Free деб номланган янги қўшиқ ёздим. Бу қўшиқ шоунинг барча ҳиссий моҳиятини ифодалайди: тун бўйи ухламаслик, эркинлик, ҳаётни нишонлаш, ўзлигимизни баён қилиш ва ажойиб вақт ўтказиш. Менга айнан шу ғоя ёқади. Ўзимни эркин ҳис қилиш, тун бўйи завқланиш ва ҳозирги лаҳзани қадрлаш мен учун қизиқарли. Ана шу руҳда гастрол қиламан.” деди Женнифер Лопес. 

    Марказий Осиёдаги биринчи гастрол ҳақидаги фикрлар

    Женнифер Лопес Марказий Осиё давлатлари, хусусан Тошкентдаги концерти олдидан ҳаяжонда эканлигини ҳам яширмади.

    “Бу минтақадаги биринчи гастролим, шунинг учун жуда ҳаяжонланаяпман. Аввал Тошкентда шахсий концертларим бўлган, улар менга доим ёққан. Одамларни яхши кўраман, шунинг учун бу сафар томошабинлар билан чинакам танишиш имконияти мени қувонтиради”, дейди Женнифер. 

    Ҳаётдаги асосий қадриятлар

    Женнифер Лопез саҳна ортида унга ким илҳом ва куч бериши ҳақида гапирди. 

    “Биласизми, мен аввало онаман. Икки фарзандим бор. Улар ҳозир катта бўлиб, ўрта мактабнинг охирги синфига ўтиш арафасида. Мен қилаётган барча ишларим, ҳаётим уларнинг тарбияси ва келажакдаги ҳаётларига йўналтирилган. Улар менинг илҳом манбаим ва доимо қалбимда нур ва муҳаббат билан яшайди”, дейди у. 

    Хонанда инсоннинг “Севган ишини севимли инсонлари билан биргаликда қилиши” ўта муҳим эканлигини айтади.

    “Мен одамларни айнан ўзлари бўлишга, эркинликни ҳис қилишга ва севимли инсонлари билан ўзлари ёқтирган ишни қилишга ундашни хоҳлайман. Концертларимда ҳам шу ҳақда гапираман — севган инсонларингиз билан ҳаётингиздаги энг севимли ишни бажариш ҳақида. Агар буни амалга оширсангиз, ҳақиқатан ажойиб ҳаёт кечиришингиз мумкин. Шу сабабли, умид қиламанки, мен бошқаларни ўзлигини топишга ва бахтли бўлишга илҳомлантираман” деди у. 

    Кичик орзулар ва келажак режалари

    Четдан қараганда ҳеч қандай армони йўқдек туюладиган хонанда аслида унинг ҳам ҳозирча ушалмаган орзулари борлигини айтади.

    “Ҳаётимизнинг турли даврларида турли орзулар пайдо бўлади. Мен узоқ вақтдан бери санъат билан шуғулланаман ва бу менинг орзуимнинг амалга ошиши. Аммо шу билан бирга ҳаётимни бир оз секинлаштиришни, кўпроқ завқланишни, масалан, кундузи қаҳвахонада бемалол ўтиришни орзу қиламан. Мен одамлар ҳаётини кузатишни яхши кўраман. Ишга кетаётганимда, “Куннинг ўртасида қаҳвахонада ўтирган бу одамлар ким?” деб ўйлайман. Бир кун келиб, мен ҳам шундай ҳаёт кечиришни истайман. Бу кичик нарсалар, аммо ҳаёт тарзи ва қандай яшашни хоҳлаётганингиз ҳақида, деди Женнифер Лопес.

    Жаҳон юлдузи Женнифер Лопесга суҳбат якунида Ўзбекистондан кичик совға топширилди. Бу  қўлда тикилган ва жуда чиройли миллий тўн эди.

    “Буни ҳозироқ кийиб оламан, ранги менга жуда ёқди”, деди у.

    “Салом, Ўзбекистон. Кейинги манзил — Тошкент. Тайёрланинг, мен йўлга чиқяпман. Тез орада кўришамиз.”, дея суҳбатни якунлади Женнифер. 

    4 август, 12:40   Изоҳ (0)   3488
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Женнифер Лопез#юлдуз

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.