• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Иш ҳақи, стипендиялар, жарималар ошди: 1 августдан қатор ўзгаришлар кучга кирди

    Ўзбекистон қонунчилигида 2025 йил 1 августдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга кирди. Қуйида ушбу санадан кучга кирган асосий ўзгаришлар тақдим этилди.

    Фото: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Иш ҳақи ва стипендиялар ошди

    Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилди.

    Бунда:

    • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 271 000 сўм;
    • базавий ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм этиб белгиланди.  
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Жарималар ошди

    Базавий ҳисоблаш миқдори 10 фоизга ошгани жарималар ҳам кўтарилишига олиб келди. Шу жумладан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар ўзгарди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Энг кенг тарқалган жарималар миқдори қуйидагича бўлди:

    • камар тақмаслик — 206 000 сўм;
    • техник кўрик ёки дори қутиси бўлмаслик — 206 000 сўм;
    • ҳужжатсиз ҳайдаш — 412 000 сўм;
    • суғуртасиз машина бошқариш — 412 000 сўм;
    • светофорнинг қизил чироғида ўтиш — 1 236 000 сўм;
    • нотўғри парковка — 824 000 сўм;
    • телефонда гаплашиш — 1 236 000 сўм;
    • автомобилни давлат рақамисиз бошқариш — 20 060 000 сўм;
    • тезлик (+20 км/соат) — 412 000 сўм;
    • қарама-қарши йўлда ҳайдаш — 4 120 000 сўм;
    • маст ҳолатда машина ҳайдаш — 10 300 000 сўмгача ёки 3 йилгача дисквалификация;
    • рухсатсиз тонировка — 10 300 000 сўм.

    Чиқинди хизматидан қарзи борлар электр токига тўлов қила олмайди

    Ҳар ойнинг 3-санасигача чиқинди хизматидан қарздорлар тўғрисидаги маълумотлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ биллинг тизимига узатилади. Сўнгра қарздор истеъмолчиларга ҳар ойнинг 5-санасигача хабарнома юборилади. Огоҳлантириш юборилганидан сўнг, қарздорликни бартараф этишга беш кун муддат берилади.

    Мавжуд қарздорлик ушбу муддат ичида тўланиши лозим. Акс ҳолда электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти вақтинчалик чекланади. Қарздорлик бартараф этилиши билан чеклов автоматик олиб ташланади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Айрим оилалар фарзандларини қабул қилган боғчаларга компенсация тўланади

    Айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш (компенсация ажратиш) тартиби жорий қилинади. Бунда компенсация бола таъминоти учун ота-оналар тўловининг 40 фоизи миқдорида ажратилади. 

    Барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилди

    16 июнь куни президент раислигида ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари “ишчан ва жозибадор муҳит яратиш” учун 1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилишини маълум қилди. Ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.

    Айрим экологик текширувлар Ягона давлат назорати тизимида рўйхатга олиш орқали ўтказилади

    Давлат экологик назорат инспекцияси инспекторлари айрим ҳолатларда тезкор назорат тадбирларини текширувлар бошлангандан сўнг 24 соат ичида “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали амалга оширади.

    Бу Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида қуйидаги ҳолатлар аниқланганда татбиқ этилади:

    • юридик шахсларнинг ўз ҳудудида бино, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш чоғида белгиланган талабларни бузиб, кимёвий, биологик воситаларни қўллаган ҳолда дарахтларни, буталарни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайҳон қилиш ёки йўқ қилиш;
    • ўлчами 500 кв/метр ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш;
    • ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаш.

    Давлат органларида мажбурий жисмоний тарбия ва ҳаракат фаоллиги тадбирлари бошланди

    Давлат хизматчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларида ҳар иш кунининг муайян вақтларида жисмоний тарбия ва ҳаракат фаоллиги бўйича тадбирлар ўтказиб борилади. 

    Давлат органлари ходимларнинг вакиллик органлари билан ҳамкорликда:

    • ташкилот ҳудудида спорт зоналарини ташкил этади;
    • спорт тарғиботчилари томонидан ходимлар ўртасида тана вазни индекси ўлчаб борилишини ҳамда ҳар бир ходим бўйича маълумотларнинг hrm.argos.uz платформасига киритиб борилишини таъминлайди.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат хизмати лавозимларига янги тартибда танлов ўтказилади

    Давлат хизмати лавозимларини эгаллаш бўйича танлов ўтказишда қуйидагилар белгиланди:

    • республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали ўтказилади;
    • қонунчиликда лавозимга тайинлашда тегишли органлар билан келишилиши лозим бўлган лавозимлар бўйича келишув ушбу органларнинг вакилларини танлов комиссияси таркибига киритиш йўли билан амалга оширилади;
    • тест синовлари Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули орқали махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий онлайн прокторинг тизими орқали ўтказилади. Бунда тегишли давлат органида тест синовларини махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий ўтказиш масаласи Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мурожаатлар таҳлили, ўрганишлар ва сўровномалар натижаларига кўра ҳал этилади;

    Иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилди

    “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилди. Бунда ташкилотлар томонидан иш ўринларини захиралаш электрон реестр маълумотлари орқали ўзлари жойлашган ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний ҳолати ва имкониятлари ҳамда малака даражасидан келиб чиқиб амалга оширилади.

    Мўғулистондан қўй ва эчки импорт қилган тадбиркорларга имтиёзлар берилади

    2027 йил 31 декабргача Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга импорт қилишда тадбиркорларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

    • ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;
    • ҚҚСни тўлаш муддатини фоизлар ҳисобланмаган ҳолда тўлов таъминотисиз кечиктириб тўлаш имконияти берилди.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Мебел технологлари малака сертификатларини олиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

    Маҳаллий мебел технологлари учун ривожланган хорижий мамлакатлардаги нуфузли ташкилотларнинг соҳага тегишли бўлган малака сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизи қопланади.

    1 август, 15:45   Изоҳ (0)   1607
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.