• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан Саломатлик

    Инсонлар ҳар куни 68 минг микропластик заррачаларни нафас йўллари орқали ютади — олимларнинг даҳшатли хулосалари

    Франциянинг Тулуза университети олимлари атроф-муҳитни микропластик билан ифлосланиш миқёсини ўрганиш жараёнида инсонлар ҳар куни нафас орқали юз минглаб пластик заррачаларни ютаётганини аниқлади.

    Foto: Shutterstock
    Фото: Shutterstock

    Мутахассисларининг фикрича, микропластик моддаларнинг ҳаводаги миқдори илгари исботланганидан анча кўп бўлиб, хоналар ва автомобиль салони каби ёпиқ жойларда уларнинг миқдори янада ошади.

    Тадқиқотдан маълум бўлишича, ёпиқ жойлар ҳавосида аниқланган заррачаларнинг аксарияти, яъни 90 фоиздан ортиғи 10 микрометрдан кичик бўлиб, инсон нафас олаётганда уларни сезмайди. Шунга қарамай, заррачалар ўпканинг энг чуқур қисмларигача етиб боради ва саломатликка салбий таъсир кўрсатади.

    Аввалги тадқиқотларда эътибор асосан йирикроқ (20–200 микрометр) ўлчамдаги заррачаларга қаратилган эди. Бироқ айнан майда заррачалар (1–10 микрометр) саломатлик учун энг хавфлиси деб топилди. Улар ўпканинг алвеолаларигача етиб боради.

    Foto: Shutterstock
    Фото: Shutterstock

    Алвеолалар ўпканинг энг чуқур, майда пуфакчали тузилмалари бўлиб, улар нафас олиш тизимининг энг муҳим бўлаги ҳисобланади, чунки айнан шу жойда кислород ва карбонат ангидрид газлари алмашинуви содир бўлади. Пластик зарралар эса нафақат газ алмашинув жараёнига халақит беради, балки тўқималар ва иммун тизимига ҳам зарар етказади.

    Янада аниқ кўрсаткичларга эга бўлиш учун олимлар ўз яшаш жойлари ва автомобилларида махсус тест ўлчовлари ўтказди. Улар Раман спектроскопияси ёрдамида 16 та ҳаво намунасини таҳлил қилди. Натижада хонадонлардаги бир куб метр ҳавода ўртача 528 та, автомобиль салонларида эса 2 238 та микропластик аниқланди. Аммо бундай фарқ статистик жиҳатдан аҳамиятли эмас, чунки маълумотлар катта тафовутлар билан ўзгариб туради.

    Йиғилган маълумотлар ва илгари чоп этилган илмий мақолаларга асосланиб, тадқиқотчилар пластик зарралари ютилиш даражасини ўрганиб чиқди. Уларнинг ҳисоб-китобига кўра, инсонлар ҳар куни 10–300 микрометр ўлчамдаги 3 200 та микропластик ва 1–10 микрометр ўлчамдаги 68 000 та микропластик зарраларини нафас орқали қабул қилади. Бу кўрсаткич аввалги статистикадан қарийб 100 баробар кўпдир.

    Тадқиқот муаллифлари бу заррачалар инсон кўзига кўринмаслигини, бироқ соғлиққа жиддий таҳдид солишини таъкидламоқда. Улар ўпкага тушгач, заҳарли моддалар ажрата бошлайди ва бундай токсинлар ҳатто қон томирларига ҳам ўтиб кетади. Бу эса юрак-қон томир касалликлари, яллиғланишлар ва иммун тизими муаммоларини келтириб чиқаради.

    Foto: Hi-tech.mail.ru
    Фото: Hi-tech.mail.ru

    Хавотирли жиҳатлардан бири шундаки, энг катта миқдордаги пластик зарралари айнан автомобиль салонларида аниқланган. Бу эса ҳар куни машинада узоқ вақт ўтказадиган миллионлаб одамлар учун хавфлидир. Олимлар бу борадаги тадқиқотларни кенгайтиришни ва микропластикнинг соғлиққа таъсирини чуқурроқ ўрганишни таклиф этмоқда. Чунки унинг организмга зарари ҳануз тўлиқ ўрганилмаган, аммо у бир қатор жиддий касалликлар ва ҳатто руҳий саломатлик муаммолари билан боғлиқлиги аллақачон илмий жиҳатдан тасдиқланган.

    1 август, 17:40   Изоҳ (0)   1015
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #саломатлик#илм-фан#пластик#экология#тадқиқот

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.