Telegram мессенжери 2025 йил 31 июль куни фойдаланувчиларга навбатдаги янгиланишларни жорий қилди. Бу сафарги ўзгаришлар кўплаб фойдали ва қулай функцияларни ўз ичига олган.

1. Telegram’нинг премиум обуначилари учун “Постлар” номли янги қидирув бўлими ишга туширилди. Бу орқали фойдаланувчилар очиқ (public) каналлардаги постларни тез ва осон топишлари мумкин бўлади.
Қидирув имконияти айниқса ахборот излайдиган журналистлар, контент яратувчилар ёки канал бошқарувчилари учун фойдали бўлиши мумкин. Бепул қидирув сўровлари сони кунига 10 тага чекланган бўлиб, қўшимча излаш имкониятлари учун 10 та юлдуз (Telegram stars) эвазига сотиб олиш керак бўлади.
2. Эндиликда Telegram stories’ларни мавзулар бўйича гуруҳлаш ва альбомлар шаклида сақлаш мумкин. Турли каналлар эгалари ҳам ўз “сториэс”ларини бир неча қисмдан иборат визуал тўпламлар кўринишида тартиблай олади.
3. Фойдаланувчиларга Telegram’даги виртуал совғаларни коллекция шаклида сақлаш ва уларни тури, юборилган вақти ёки бошқа филтрлар асосида тартиблаш имконияти қўшилди.
4. Фойдаланувчи профилларида махсус рейтинг белгиси — “badge” акс этади. Бу белги фойдаланувчининг платформадаги қанчалик фаоллиги Telegram валютаси — юлдузлардан қанчалик фойдаланиши асосида шаклланади. Профилга кирган ҳар ким энди рейтинг белгисига қараб фойдаланувчининг Telegram’даги мақомини тушуниб олади.
Бундан ташқари, Premium фойдаланувчиларга тегишли совғалар тизимида ҳам айрим ўзгаришлар бўлди. Чекланган миқдорда чиқариладиган ноёб совғаларни харид қилиш учун Premium обуна талаб этилади.
Яна бир муҳим янгилик — BotFather интерфейсининг янгиланиши бўлди. Эндиликда фойдаланувчилар Telegram ботларини яратишда керакли маълумотларни оддий чат орқали эмас, балки махсус кичик илова (mini-app) ёрдамида тўлдиришлари мумкин бўлади.
Изоҳ (0)