• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    “Мен Амирга ўхшамайман”. “Севги изтироби” юлдузи Каан Урганжиўғлу ҳозирда нималар билан банд?

    Каан Урганжиўғлу — “Севги изтироби” сериалидаги Амир ролини ижро этиб, жаҳон миқёсида танилган истеъдодли турк актёридир. Туркдизи юлдузининг таъкидлашича, аслида у қаҳрамонига мутлақо ўхшамайди.

    Проклинают за роль Эмира, критикуют за внешность и восхищаются талантом: как живет красивый Каан Урганджиоглу

    Каан Урганжиўғлу 1981 йил 8 майда Измирда туғилган. Отаси муваффақиятли тадбиркор бўлган, ўзи эса ёшлигиданоқ иқтисодчи бўлишни орзу қилган. Онаси ва бувиси Каанга болаликдан санъатга муҳаббат уйғотишга уринишган, бироқ бунда катта муваффақиятга эришолмаган.

    “Етти ёшимда саҳнага чиққанман. Бувим ва онам менга катта матнни беришди, уни ёдлаб олиб, саҳнага чиқиб айтиб беришим керак эди. Шундай қилиб, саҳнага чиқдим ва ўқий бошладим, кейин онамни кўрдим. Онам ҳам матнни ёдлаб олган экан, менга ёрдам беришга уринаётган эди. Ўша лаҳзада ҳамма нарса чаппасига кетди... Мен бир муддат довдираб қолдим ва микрофонга: “Ойи, жим бўлинг!” деб юбордим. Бир оздан сўнг залда ҳамма кула бошлади”, дея ҳикоя қилади у.

    Измирдаги ўрта мактабни тугатгач, Урганжиўғлулар оиласи Америкага кўчиб кетган. 2000 йилда Каан Туркияга қайтиб, Мармара университетига ўқишга кирган, аммо кўп ўтмай молиявий қийинчиликлар туфайли академик таътил олишга мажбур бўлган. Шунга қарамай, у олий маълумотни барибир олган — 2007 йилда дипломли бўлган. Талабалик йилларида қўшимча даромад излаган Урганжиўғлу ўзини моделлик соҳасида синаб кўришга қарор қилган. 2021 йилда уни продюсер Абдулла Ўғуз ўз сериалида суратга тушишга таклиф этган. Илк кинолойиҳанинг ўзидаёқ Каан актёрлик унинг ҳаёт йўли эканлигини тушуниб етган. Айнан шу сабабли у Америкага қайтиб борган ва у ерда Stella Adler Acting & Theatre Academy студияси курсларини тамомлаб келган.

    “Мен актёр бўлишимни айтдим, Нью Йоркка кетдим, қайтиб келдим, Қодир Ҳас университетида магистрлик даражасини олдим. Четин Сарикартал билан танишдим. Устоз Четин билан танишганимдан сўнг менда актёрлик ҳақида жиддий фикрлар шакллана бошлади”, дейди у.

    Ижоди

    Каан Урганжиоғлу 2002 йилда “Қараўғлон” сериалида дебют қилган. 2003 йилда у “Кампус” сериалида Толга ролини ижро этди ва кейинги икки йил давомида ўз актёрлик маҳоратини ошириш ҳамда актёрлик санъати курсларини ўташга бағишлади. 2006 йилда турк актёри яна суртга туша бошлади, бироқ 2011 йилда Беркан ролини ижро этган “Лайли ва Мажнун” сериалидан сўнг танилди.

    2013 йилда Каан “Севги” сериалида Жан ролини ижро этди, бир йилдан сўнг эса “Буюк изқувар Филинта” сериалида Отто Петрович образини яратди. 2015 йилда Урганжиоғлига “Севги изтироби” сериалида Амир роли таклиф қилинди. Актёр сценарийни синчиклаб ўрганиб, узоқ ўйлагач, розилик берди. Айнан шу сериал уни жаҳон миқёсида машҳур қилиб, ҳақиқий туркдизи юлдузига айлантирди. Каан ўз қаҳрамони ҳақида шундай ҳикоя қилган эди:

    “Амир қилаётган ҳеч бир ишидан завқ олмайди, унинг ҳаёти мураккаб. Ҳаммамизнинг ҳаётимиз мураккаб, эҳтимол шу туфайли унга ҳамдардлик билдирамиз. Ёмон одамларнинг ўзига хос жиҳати - бу уларнинг кулгиси, улар қилаётган ёвузликларидан лаззатланади. Амир танганинг бошқа томонида жуда яхши одам бўлиши мумкинлигини, шароитлар уни шу ҳолатга олиб келганини ўйлайди. У мураккаб ҳаёт кечиришда давом этмоқда”.

    Актёрнинг кейинги карьераси муваффақиятли ривожлана бошлади. У Американинг “Жек Райн” сериалида Денизни, “Нореаллик” фильмида Муратни ва “Севги 101” кўп қисмли фильмида Камолни ижро этди. Бу роллар унга Амир образидан халос бўлишга ёрдам берди. Узоқ вақт давомида турк сериали мухлислари Каанни ҳақиқий ҳаётда ҳам худди ўзи ўйнаган қаҳрамон каби шафқатсиз ва хавфли одам деб ўйлашарди.

    “Ҳа, менда совуққонлик бор, лекин ундан фойдаланмасликка ҳаракат қиламан... Болаликдан бизда айрим туйғулар, масалан, айбдорлик ёки керакcизлик ҳисси яширинган бўлиши мумкин. Ҳаммамизда шундай бўлади, кейин эса бу ҳис-туйғуларга катта ёшда кундалик муаммолар қўшилади”, деган эди у ўзи ҳақида.

    2021 йилда Каан дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳақиқий ҳитга айланган “Адолат” кўп қисмли фильмида Илғоз ролини ижро этишга тасдиқланди. Ушбу сериалда суратга тушиш билан бир пайтда, актёр “Ишончли қўлларда”, “Fortuna операцияси: Ғалаба қозониш санъати”, “Чақирув”, “Ишончли қўлларда 2” каби лойиҳаларда ҳам рол ўйнади.

    Шахсий ҳаёти

    2016 йилда Каан Урганжиўғлу Зейнеп Ўмак билан унаштирилганини оммага эълон қилди. У кейинги йил никоҳдан ўтишларини айтган бўлса-да, бу воқеа содир бўлмади. Бироқ 2023 йилнинг ёзида турк актёри севгилиси Буржу Денизер билан турмуш қурди ва шу йилнинг декабрь ойида улар ўғил фарзандли бўлишди. Болага Ардуч деб исм қўйишди.

    Урганжиўғлу шахсий ҳаёти ҳақида кўп гапирмайди — у чинакам бахт оммага ошкор қилинишга муҳтож эмаслигига ишонади. Актёр баъзан ўғли ва рафиқаси билан тушган суратларини ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштиради. Аммо барча суҳбатларида у доимо Буржунинг ёнида ҳақиқий бахтни ҳис этганини таъкидлайди.

    Каан Урганжиўғлу ҳозирда

    Бугунги кунда турдизи юлдузи ҳаётининг барча жабҳаларида муваффақиятларга эришмоқда. У талаб юқори, машҳур ва юқори маош оладиган актёр, бахтли эр ҳамда ажойиб ота бўлишга муваффақ бўлди. Каан ишдан бўш вақтининг барчасини оиласи даврасида ўтказади. Турк актёри мунтазам равишда спорт залига қатнайди, соғлом овқатланишга ҳаракат қилади, балиқ овлашни яхши кўради ва кўп вақтини табиат қўйнида ўтказади.

    Кааннинг энг эзгу орзуси — ўғлига муносиб намуна бўлишдир. Урганжиўғлу нафақат орзуларга ишониш, балки уларни амалга ошириш учун барча имкониятлардан фойдаланиш кераклигига ишонади. Унинг фикрича, ўзини бағишлаш, меҳнатсеварлик ва танланган касбга садоқат — булар доимо муваффақиятга эришиш имконини берадиган омиллардир.

    1 август, 09:57   Изоҳ (0)   2811
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    Божхона қўмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.