Ҳиндистонда 2013 йилда суратга олинган “Телба ошиқлар” мелодрамаси қайта прокатга чиқарилади. Фильмнинг финал қисми сунъий интеллект ёрдамида бахтли якун билан алмаштирилади, деб хабар берди “Правила жизни”. Аммо режиссёр Ананд Рай бу қарорга салбий муносабат билдирди.

The Guardian нашрининг ёзишича, бу жаҳон кино саноатида сунъий интеллект орқали фильм финалини ўзгартириш бўйича илк тажриба бўлиши мумкин. Химаншу Шарманинг сценарийси асосида суратга олинган “Телба ошиқлар” (“Раанжҳанаа”) романтик драмаси Варанасида яшовчи руҳонийининг ўғли ва мусулмоннинг қизи ўртасидаги фожиали муҳаббат ҳақида ҳикоя қилади. Янгиланган сюжетга эга фильм жорий йил 1 август куни тамил тилида “Амбикапатҳй” номи билан қайта прокатга чиқади.
Фожиали якун ўрнига сунъий интеллект томонидан яратилган “бахтли якун” тақдим этилишига режиссёр Ананд Рай қаттиқ норозилик билдирди ва бу ҳақда матбуот орқали билганини айтди. Режиссёр ва унинг жамоаси Ҳиндистон кино ва телевидение режиссёрлари ассоциациясига мурожаат қилиб, масаланинг ҳуқуқий жиҳатларни ўрганишни бошлади.
“Мен ижодий ғоя ва муаллифлик ҳуқуқи каби тушунчаларнинг аҳамияти йўқолиб бораётган келажак сари кетаётганимиздан чуқур изтиробдаман. Мен бу қадар бемаъни ва мантиқсиз тажрибадан ўзимни четда тутаман. Ҳорича қўлимдан келадиган ягона нарса шу”, деди у Пресс Труст оф Индиа нашрига.

Фото: The Guardian
Фильмни қайта прокатга чиқаришни Эрос Медиа Group кинокомпанияси амалга оширмоқда. Компания бош директори Прадрип Двивейди бу қарорни узоқ муддатли стратегия доирасида “биринчи тажриба” деб атади. Бундан ташқари, Двивейди 3000 дан ортиқ бошқа фильмларни сунъий интеллект ёрдамида қайта кўриб чиқиш устида жиддий ўйлаётганини ҳам таъкидлади.
“Агар технология бизга янгилик қилиш имконини берса ва биз унинг ёрдамида фойдали иш бажара олсак, бунинг нимаси ёмон? Замонавий технология имкониятлари, ижодий жараён ва томошабин истаклари ўртасида ўзаро мувозанат бўлиши керак”, деди Двивейди.
“Телба ошиқлар” фильми Ананд Рай асос солган Cолоур Yellow Productions компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Прокат ва тарқатиш ҳуқуқи Эрос Медиа Groupъга тегишли бўлган.
Бироқ Cолоур Yellow Productionsънинг операцион директори Харини Лакшминариян айтишича, Эрос билан ҳамкорлик “бир муддат аввал тугаган”.

“Агар тайёр фильм режиссёрнинг хабарисиз ўзгартирилиши ва қайта чиқарилиши мумкин бўлса, бу режиссёр овози аҳамиятга эга эмаслиги билдиради”, деди у.
Кинотанқидчиларнинг фикрича, фильм сюжетини ўзгартириш ва бахтли якун ясаш диний гуруҳлараро муносабатларга қандай таъсир қилиши аввалдан номаълум. Чунки мазкур фильм бир вақтлар одамларни ҳаяжонга солган, унда қаҳрамонлар жамият қоидаларига қарши чиққан.
Изоҳ (0)