• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мусиқа Шоу-бизнес

    Шон-шуҳрат юки: машҳур бўлишни хоҳламайдиган юлдузлар

    Уларнинг машҳурлиги феноменал даражага етди: миллионлаб мухлислар ушбу хонандаларни кузатиб боради. Бир вақтлар шуҳрат ва бойлик уларнинг орзуси бўлиб, улар янги қўшиқлар чиқарар, стадионларни тўлдирар ва интервьюлар берар эди. Аммо йиллар ўтиб, вазият ўзгарди ва ҳозирда бу юлдузлар бир оз тин олиб, ўзларини мухлислардан олиб қочмоқда.Уларни ҳали ҳам севишади, лекин улар оммавий эътибордан чарчаганликларини тан олишади. Ушбу мақолада шуҳратнинг икки томонини яхши тушунадиган машҳурларнинг ҳикоялари ҳақида сўз боради.

    Селена Гомес — жуда катта машҳурлик ва хейтерлар

    Фото: Yahoo.com

    Селена Гомеснинг Instagram’даги саҳифасини 418 миллион киши кузатади, бу жаҳон юлдузлари орасидаги энг катта кўрсаткичлардан бири. Шунинг учун юлдуз катта босим остида — у интернетдаги танқидларга жуда ҳиссий муносабатда бўлишини тан олган. Гомес доимий равишда танқидчилар билан юзлашади, улар унинг қиёфаси, Жустин Бибер билан муносабатлари ва ҳозирги севгилиси Бенни Бланконинг оддий ташқи кўриниши билан тинчлик бермайди.

    Селена кўп бор танаффуслар қилади ва ижтимоий тармоқлардан кетишини эълон қилади, у буни руҳий барқарорлигини тиклашга ёрдам беришини айтади. Юлдуз мусиқий фаолиятини якунлаш ҳақида жиддий ўйламоқда, кино соҳасидаги ишларига эътибор қаратиб, дам олишни хоҳлайди.

    “Мен шунчаки дам олишни хоҳлайман. Чарчадим”, деган у.

    Лана Дел Рей — аллигатор фермасига қочиш

    Фото: nachedeu.com

    Хонанда саҳнани ва оммавий эътиборни ёқтирмаслигини тан олган.

    “Менга мусиқа яратиш ёқади, ва мен ҳар бир трек ёзилишига жиддий қарайман. Аммо одамлар олдида саҳнага чиқсам, дарҳол адашаман ва фақат тезроқ ўша жойдан чиқиб кетишни хоҳлайман”, дейди у. 

    Ўтган йили Лана Дел Рей Луизианада аллигатор фермасида ишлайдиган, кўп фарзандли эркакка турмушга чиққани сабабли оммавий ахборот воситаларида катта шов-шувга сабаб бўлди. Аммо танқидлар бўлишига қарамай, Лана жуда бахтли ва ўз танловидан мамнун. 60 миллион долларлик бойликка эга юлдуз ёзни эри билан қишлоқда ўтказмоқда.

    Лорд — 16 ёшида келган шуҳрат ва узоқ танаффуслар

    Фото: пеопле.талк.ру 

    У ўқишни битираётган пайтида машҳурликка эришди. Лорд мусиқий оламга шиддат билан кириб, “Гремми” мукофотини қўлга киритди ва катта мухлислар армиясига эга бўлди. Янги Зеландиядан чиққан қиз дунёдаги энг нуфузли ўспиринлардан бири деб тан олинди, барча мода журналларининг муқовалари учун суратга тушди, “Ҳаёт мамот” ўйинлари учун мусиқа ёзди ва танаффус қилишни бошлади.

    Юлдуз учун альбомлар орасидаги узоқ танаффуслар — 3-4 йил одатий ҳолат, шунингдек, у деярли ижтимоий тармоқларда фаол эмас. 2025 йил ёзида Лорд янги, очиқ ва самимий альбом чиқарди. Санъаткор бу альбомда овқатланиш тартиби бузилиши ва ўзлигини излаш каби шахсий муаммолари ҳақида очиқ гапиришини тан олди.

    Билли Айлиш машҳурликдан қочиш истаги

    Фото: пинтерест

    Билли Айлиш ёшлигидан дунёга танилган яна бир юлдузлардан бири. У 18 ёшида “Гремми”га бир неча марта номзод бўлди, “Оскар“да чиқиш қилди ва Жеймс Бонд ҳақидаги янги фильмга мусиқа ёзди.

    Билли ҳеч қачон ўзининг руҳий муаммоларини яширмади, машҳурликка эришган бўлса-да, ўзини бахтсиз, ёлғиз ва дунёдан узилиб қолгандек ҳис қилган. 2018 йилда у ўзининг депрессияси ҳақида гапирди — машҳурлик унинг учун катта синов бўлди. Бу пайтда Билли кўплаб дўстларини йўқотди, чунки ҳамма унинг янги суперюлдуз мақомига мослаша олмади.

    Ҳозирги кунда Билли ўз устида ишлашнинг узун йўлини босиб ўтди: у ҳаётда омади чопганини тан олса-да, “машҳурликнинг кўп нохуш томонлари бор”лигини ҳам айтади. Доимий миш-мишлар ва унинг сўзларини контекстдан юлиб олиб, талқин қилиниши шулар жумласидандир. Билли ҳанузгача кўздан йироқ бўлиб, машҳурликдан воз кечиш истаги уни тарк этмаганини айтади.

    Рианна— саҳна ўрнига бизнес ва она бўлиш

    Фото: Instagram

    Рианна ҳануз жаҳон эстрадаги оламида ёрқин юлдуз бўлиб порлаяпти, бироқ унинг истеъдоди фақат мусиқа билан чекланмайди. Юлдуз шоу-бизнесдаги энг бой аёллардан бири сифатида танилган: фақатгина косметика ишлаб чиқариши Forbes маълумотларига кўра унга 1,4 миллиард доллар даромад келтирди. Рианна кўп вақтини оиласига бағишлайди — у яқин кунларда учинчи марта она бўлади. Рианна энди мусиқани устувор деб ҳисобламайди: унинг асосий даромади косметика бизнесидан келади ва кўп фарзандли онада ижодий мақсадлар йўқ.

    Ҳар бир шон-шарафни орзу қилган артист олдинда нима кутаётганини тушунмаслиги мумкин. Ахир машҳурлик фақат саҳна чироқлари ва катта мукофотлар эмас. Бу, шунингдек, босим, танқид ва нафрат ҳам. Шунинг учун кўплаб юлдузлар ўзларининг оммавийлигини назорат қилишга ҳаракат қилади ва янги соҳаларни топади.

    28 июл, 16:50   Изоҳ (0)   3793
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Машҳур#юлдуз

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.