Лондоннинг “Арсенал” клуби Португалиянинг “Спортинг” жамоасидан ҳужумчи Виктор Дёкереш трансферини расман якунлагач, бошқа бир футболчи — “Кристал Пэлас” ярим ҳимоячиси Эберичи Эзени ўз сафига қўшиб олиш учун музокара бошлайди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар берди.

Манбага кўра, клуб 27 ёшли инглиз футболчиси учун 60 миллион фунт стерлинг (тахминан 68,4 миллион евро) тўлашга тайёр. Бироқ бу сумма “Кристал Пэлас” томонидан футболчи учун белгиланган 68 миллион фунтдан (77,5 миллион евро) бир оз камроқ.
Шунингдек, Шунингдек, “Арсенал” ушбу суммани уч босқичда бўлиб тўлашни истамоқда. Айни пайтда клуб раҳбарияти “Кристал Пэлас” билан музокараларни давом эттирмоқда.
Маълумот учун, Эзе ўтган мавсум жами 43 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва 11 та голли узатма ёздириб қўйган. Унинг “Пэлас” билан шартномаси 2027 йилгача амал қилмоқда. Transfermarkt портали Эберичининг қийматини 55 миллион еврога баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)