• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Спилбергни депрессиядан қутқарган, ҳатто гориллани кулдира олган буюк актёр — Робин Уильямс ҳақида сиз билмаган 4 та факт

    Комик жанрнинг энг ёрқин актёрларидан бири бўлган Робин Уильямс бир кадрда ҳам кулгили, ҳам қайғули ҳолатларни моҳирона акс эттира оларди. Актёр ҳаёт бўлганида, бу йил 74 ёшни қаршиларди. У унутилмас образларидан ташқари, бутун умри давомида меҳрибон инсон ролини ижро этди.

    Робин Уильямс

    Робин Уильямс Стивен Спилбергни депрессиядан қутқариб қолган

    “Ўзга сайёралик” фильми ижодкори Стивен Спилберг ҳаётининг энг сермаҳсул даврларидан бирида жуда ҳолдан тояди. Режиссёр бир вақтнинг ўзида “Юра даври парки” ва “Шиндлер рўйхати” фильмлари устида ишлашга киришади. Бу фильмлар бир-бирига қарама-қарши бўлиб, Спилберг улардан бирини соф инсоний туйғулар билан, иккинчисини эса кинокомпания талаби билан суратга олмоқчи эди. Режиссёр Ҳолокост ҳақидаги жуда шахсий ва оғриқли ҳикоя ҳамда тиранозаврнинг жипни қувиши ўртасида иккиланиб қолади.

    Стивен Спилберг

    Ўшанда Спилберг “Шиндлер рўйхати”ни Ҳолокост шахсий тарихига айланган бошқа режиссёр — онаси Освенсимда ҳалок бўлган ва ўзи болалигида Краков геттосидан мўжизавий тарзда омон қолган Роман Поланскига топширишни ўйлайди. Бироқ Полански ўша пайтда Иккинчи жаҳон уруши мавзусига яқинлашишга тайёр эмасди. Спилберг иккита оғир лойиҳа билан ёлғиз қолади ва унинг руҳий ҳолати издан чиқади.

    Спилберг Робин Уильямс билан анча олдин, уни “Капитан Ҳук” фильмида суратга тушишдан аввал танишганди. Режиссёр ва актёр тез орада қалин дўст бўлиб қолишади. Уильямс Спилбергнинг оғир аҳволини билиб, қўлидан келадиган ишни қилади: дўстини кулдиради.

    “Робин менинг ташвишда эканлигимни биларди ва ҳар ҳафта белгиланган вақтда қўнғироқ қилиб, телефон орқали 15 дақиқалик ҳазил-ҳузул қиларди. Мен қотиб-қотиб кулардим, ҳис-туйғуларни чиқариб юборардим. Мен баланд овозда кулаётганимда Робин доим гўшакни қўйиб қўярди. У ҳеч қачон хайрлашмасди, шунчаки мен қаҳ-қаҳ уриб кулганимда гўшакни қўярди”, деб эслайди Стивен Спилберг.

    Робин Уильямс Коко лақабли гориллани ҳам кудирган

    Робин Уильямс

    Коко лақабли горилла ноёб тур бўлган. Олимларнинг таъкидлашича, у инглиз имо-ишора тилини ўзлаштирган ва Санта Крус қўриқхонасидаги назоратчилар билан мулоқот қила оларди. Уни гўдаклигиданоқ имо-ишорага ўргатишган ва ҳайвон чинакам юлдузга, табиат ва инсон ўртасидаги кўприкка айланганди.

    Робин Уильямс горилланинг ҳаётидаги энг қийин даврда унинг олдига таклиф этилади. Коко узоқ вақт давомида шериги Майкл билан яшаган, у ўлгач тушкунликка тушиб қолганди. Горилла ўзини ёмон ҳис қилаётгани ва зерикаётганини имо-ишоралар билан кўрсатиб, овқатдан бош тортарди. Коконинг тушкунлик ҳолати тахминан олти ой давом этгач, 2001 йилда назоратчилар Робин Уильямсдан уни кулдириш учун ёрдам сўрашади.

    Актёр ва горилла ўртасидаги мулоқот жуда табиий тарзда кечади. Горилла стулда ўтирган Уильямснинг ёнига келиб, ерга ўтиради-да, унинг қўлидан ушлаб, ёнига таклиф этади. Сўнгра актёрнинг кўзойнагини олиб, тақиб кўради, кейин эса кўзойнакни Уильямсга қайтариб беради. Коко Робинга ўрганиб қолгач, унга ўйин таклиф қилади: улар бир-бирини қитиқлайди, актёр маймун олдида турли-туман юз ифодаларини кўрсатади ва иккаласи ҳам қотиб-қотиб кулишади.

    “Биз бир-биримиз билан ғайриоддий нарсани — кулгини баҳам кўрдик. Коко инглиз тилини тушунади ва мингдан ортиқ ишораларни билади. Улар ёрдамида мулоқот қилади ҳамда одамлар билан кундалик воқеалар, ҳаёт, муҳаббат ва ҳатто ўлим ҳақидаги фикрлари ва кечинмаларини ўртоқлашади. Бу учрашув ҳақиқатан ҳам унутилмас бўлди”, деган Робин Уильямс бу ғайриоддий тажриба ҳақида.

    2014 йилда Коко актёр вафот этгани ҳақида ходимларнинг суҳбатини эшитиб қолади. У жуда хафа бўлиб, ўзини назарда тутган ҳолда “аёл йиғлаяпти” деган ишорани кўрсатади.

    Робин Уильямс Disneyʼга шарт қўйган

    Робин Уильямс

    Робин Уильямсга Disneyʼнинг “Оловуддин” мультфильмида Жинга овоз беришни таклиф қилганларида, у дастлаб иккиланади. Чунки студия ҳар қандай имкониятдан фойдаланиб пул топишини биларди. Бироқ кейинчалик актёр ўз шартлари асосида бу персонажга овоз беришга рози бўлади.

    Кадр из мультфильма «Аладдин», роль Джинни озвучил Робин Уильямс

    Уильямс таклиф этилган 8 миллион доллар ўрнига 75 минг долларга рози бўлади. Бу пулни у АҚШ кино актёрлари гилдиясига беришга қарор қилади. Фақат бир шарт билан — Disney кейинчалик Уильямснинг овози ва қиёфасидан бошқа рекламаларида фойдаланмасликка рози бўлса. Бироқ компания бошқача йўл тутади: у фастфуд ва ўйинчоқлар рекламасида Уильямснинг овозидан яширинча фойдаланади.

    “Мен фақат овоз беришга розилик билдирдим, холос. Буни улкан анимациянинг бир қисми бўлишни хоҳлаганим учун қиляпман. Фарзандларимга нимадир қолдирмоқчиман. Лекин битта шартим бор: ҳеч нарса сотишни истамайман”, деган актёр қатъий оҳангда.

    Натижада Уильямс ўз исми, имзоси ва суратидан фойдаланиш ҳуқуқини хайрия ташкилотига топширади. Шу йўл билан у вафотидан сўнг 25 йил давомида ўзи иштирок этган ҳеч қандай реклама пайдо бўлмаслигини таъминлайди.

    Робин Уильямс Суперменга ёрдам берган

    Робин Уильямс и Кристофер Рив

    Узоқ вақт давомида кинонинг асосий Супермени актёр Кристофер Рив бўлган. У камерадан ташқарида ҳам суперқаҳрамонга ўхшарди: фильмга олиш пайтида трюкларни ўзи бажарарди, отда чопарди, самолётларда учарди, яхта бошқарарди, хайрия ишлари билан фаол шуғулланарди. Кейинчалик у отдан йиқилиб, бўйин умуртқаларини синдириб олади. Натижада Ривнинг бўйнидан пастки қисми фалаж бўлиб қолади, афсуски, бу ҳолатни даволашнинг иложи йўқ эди.

    Кристофер Рив

    Рив Робин Уильямс билан актёрлик мактабидан бери дўст эди. Даҳшатли ҳодиса уларнинг дўстлигини янада мустаҳкамлайди. Ривнинг эслашича, касалхонага уни биринчи бўлиб Уильямс кўргани келган. У шифокор кийимини кийиб, ғалати русча талаффуз билан гапирган ва ўзини проктолог деб таништирган. Сўнг ҳазиллар айтиб, охир-оқибат дўстини кулдирган.

    “Мен ҳақиқатан ҳам қийин аҳволга тушганимда Виржинияга биринчи бўлиб у келди. Худога шукрки, ўша пайтда бу креслода хавфсизлик камарини тақиб олган эдим, акс ҳолда унинг қилиқларидан кулиб йиқилиб тушган бўлардим. Бундай фожиа пайтида ҳам... чинакам қувонч, кулги ва севгини ҳис қилиш мумкин экан”, деб эслайди Рив.

    Робин Уильямс Кристофер Ривга ҳаётга бўлган иштиёқини йўқотмасликка ёрдам берди ва дўстининг барча ташаббуслари-ю интилишларини қўллаб-қувватлади.

    Кристофер Рив и Робин Уильямс

    23 июл, 11:20   Изоҳ (0)   1618
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда IT мутахассиси қамоқхонадан бевосита венчур стартапида иш бошлади

    Дунё | 25 июл, 19:46

    Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 6,8 фоизга тушди

    Ўзбекистон | 25 июл, 19:26

    Эрдўғон Путин ва Трамп билан Истанбулда учрашув ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқчи

    Дунё | 25 июл, 19:19

    Саккиз нафар футболчи “Барселона”нинг янги сардори бўлишга даъвогарлик қилмоқда

    Спорт | 25 июл, 19:06

    Тошкентда сохта дача эълонлари орқали одамлар пулини “шилган” шахс қўлга тушди

    Ўзбекистон | 25 июл, 19:00

    Дунёни забт этган ифорлар: барча даврларнинг энг яхши 10 та атири

    Аёллар саҳифаси | 25 июл, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.