Тошкентда 129 марта турли хил қоидабузарликлар содир этиб, жарималарни ўз вақтида тўламаган ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Captiva’ни тўхтатиб, текширганида ушбу автомобиль МИБ ходимлари томонидан 123 маротаба қидирувга берилгани, ҳайдовчининг 129 маротаба турли хил қоидабузарликлар содир этиб, жами 54 миллион сўм қарздорлиги аниқланган. У жарималарини ўз муддатида тўламаган.
Июль ойининг бошларида Фарғонада Malibu автомобилининг 106 марта қоидабузарлиги учун барча жарималари бекор қилинганди. Кейинчалик бу автомобиль Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи Акмал Аҳмедов яқин қариндошига тегишлилига аниқланиб, у эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди. Автомобилда содир этилган барча қоидабузарликлар бўйича жарималар белгиланган тартибда ундирилган.
Изоҳ (0)