Ёзги кайфият яратиш учун Yandex Music сервисида янги “Чилла” бўлими ишга туширилди. Бўлим тақдимоти муносабати билан хонанда Руҳсора Эмм томонидан Yandex Music учун ёзилган махсус “Чилла” номли треки энди платформада.
Бўлимда ёзги оқшомлар учун китоблар ва фильмлар, шунингдек, Yandex Go’нинг Таомлар ва Маркет хизматларидан ҳам махсус таклифлар жамланган.
“Чилла” — ёзги дам олиш учун яратилган бўлим бўлиб, унда байрамона ва енгил оҳангдаги плейлистлар, ўқиш учун китоблар ва томоша қилишга арзигулик фильмлар бор. Yandex Music, Yandex Bookс ва Кинопоиск муҳаррирларининг анъанавий тавсияларидан ташқари, бу ерда ўзбекистонлик санъаткорларнинг шахсий танловларини ҳам топасиз. Мусиқий плейлистлар Руҳсора Эмм, Лола, ДЖ Пилигрим, СОС гуруҳи, рэпер Конста ва хонанда Никина томонидан йиғилди. Севимли китоблари билан эса Сая Муса, АДИАЗ, э.в.э, Далер Аметист ва Ҳамоод каби ижодкорлар бўлишдилар.
Yandex Go’даги Таомлар хизмати ёзги тушлик ва кечки овқатлар учун 30 фоиз чегирма билан KFCънинг комболарини таклиф қилмоқда. Маркет хизмати эса ёзги ҳордиқ ва мусиқа учун керакли гаджетлар: наушник, колонка ва “Станция”ларни чегирмалар билан ҳарид қилиш имконини бериб, янги фойдаланувчилар учун эса 50 фоиз чегирмали, “ЧИЛЛА” номли промо-кодни ҳам тақдим этмоқда.
Ёзги “Чилла” бўлими Yandex Music иловасида Ўзбекистон фойдаланувчилари учун энди очиқ.
*Yandex Go’даги Таомлар сервисида KFC комболарига 30 фоиз чегирма 2025 йил 11 августга қадар амал қилади.
**Промо-код “ЧИЛЛА” янги фойдаланувчилар учун биринчи буюртмага 50 фоиз чегирма беради (максимал чегирма — 100 000 сўм). Етказиб бериш нархига тааллуқли эмас.
Батафсил қуйидага ҳавола орқали маълумот олишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)