• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Тошкентда пиво фестивали ўтказган ва унга рухсат берганлар жазоланиши керак” — Алишер Қодиров

    Депутат Алишер Қодиров фикрича, пойтахтдаги пиво фестивали ташкилотчилари жавобгарликка тортилиши лозим. Чунки Ўзбекистонда спиртли ичимликлар рекламаси ва тарғиботи қонунан тақиқланган.

    Alisher Qodirov
    Алишер Қодиров
    Фото: “Дарё”

    Жорий йил 27—29 июнь кунлари Тошкент шаҳрининг Тарас Шевченко кўчасида пиво фестивали ўтказилган.

    “Миллий тикланиш” партияси раиси ўринбосари Феруза Муҳамеджонова: “бу тадбир халқнинг миллий анъана ва ўзлигига тупуриш”, дея кескин муносабат билдирди. Партия раиси Алишер Қодиров ҳамкасби фикрларига қўшимча равишда фестивал ташкилотчилари жазоланиши лозимлигини таъкидлади.

    Депутат Telegram’даги каналида ёзган постида “Реклама тўғрисида”ги қонунни эслатган. Қонунда ҳар қандай алкоголли ичимликлар рекламаси, алкоголли ичимликлар номи, белгиси ёхуд тасвиридан фойдаланиладиган тадбирларда ҳомийлик қилиш тақиқланганига урғу берган.

    “Бу фестивални ўтказган ва ўтказишга рухсат берганлар жавобгарликка тортилиши керак”, дея фикр билдирган партия раҳбари.

    Аввалроқ Феруза Муҳамеджонова пойтахтда пиво фестивалини ҳар йили ўтказиш анъанага айланиб бораётганидан хавотир билдирганди.

    “Пиво фестивалини айнан Тошкентда ўтказиш — бу шунчаки фаоллар ёки бизнес ташаббуси эмас, балки халқни миллий анъаналари ва ўзлигига тупуришдир. Бугун пиво, эртага вино, кейин спиртли барлар ҳеч қандай маданий чекловсиз тадбирлар — шундай кетма-кетликда жамиятни сездирмасдан ўзгартириш мумкин. Албатта, кимнинг нима ичиши унинг шахсий танлови. Лекин бу танлов жамоат жойида, бутун жамият кўз ўнгида тарғиб этилишига йўл қўйиб бўлмайди. Эркинлик тушунчаси маданиятсизлик ва ҳадсизликка аралашиб кетса, бу жамиятнинг ўзлигини йўқотишидан дарак”, деб ёзган партия вакили Facebook’да.

    “Реклама тўғрисида”ги қонунда алкоголли ичимликлар тарғиботига йўл қўйилмаслиги қатъий белгиланган. Хусусан, рекламаларда бундай маҳсулотлар истеъмоли муваффақиятга эришиш, жисмоний ёки руҳий ҳолат яхшиланишига олиб келишини ифодалаш тақиқланади. Қонунга кўра, пивони реклама қилишда маданий-кўнгилочар, оммавий ва спорт тадбирларига ҳомийлик қилишга йўл қўйилмайди.

    21 июл, 17:06   Изоҳ (0)   3235
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Алишер Қодиров#пиво фестивали#қонун#Реклама тўғрисида

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Дарахт кесишга исён, пиво фестивалига сукунат” — Миллий тикланиш партияси раиси ўринбосари пиво фестивалига кескин муносабат билдирди 

    21 июл, 13:39

    Нега одамлар ғийбат қилади? Эволюцион таълимот бўйича мутахассислар изоҳ берди

    21 июл, 16:45

    Маош 4 минг долларгача: ўзбекистонликлар дунё бўйлаб круиз лайнерларида ишлаши мумкин

    21 июл, 15:05

    Эрон, Хитой ва Россия  санкциялар хавфини муҳокама қилади

    21 июл, 16:35

    Ўзбекистон Барқарор ривожланиш глобал индексида 19 поғона юқорилаб, 62-ўринни эгаллади

    21 июл, 16:15

    Microsoft дастурининг заифлиги туфайли хакерлар дунё бўйлаб ҳукумат идоралари ва компанияларга ҳужум қилди

    21 июл, 16:54

    "Бугун дунёдаги энг ноёб каракат мушук зотлари бизнинг қарамоғимизда туғилиб, парвариш қилинмоқда" — Ганна Кузмина

    21 июл, 16:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳанде Эрчел роллари эволюцияси: у қандай қилиб оддий қиздан миллионлаб мухлисларга эга актрисага айланди? 

    Кино | 20 август, 19:30

    Yandex Music УЧҚУН лойиҳасининг иккинчи тўлқинини ишга тушириб, Ўзбекистоннинг янги овозларини намоён этмоқда

    Тошкент ш. | 20 август, 19:30

    Андижонда Damas 6 ёшли болани уриб кетди

    Ўзбекистон | 20 август, 19:20

    Европалик таҳлилчилар Украина ва Россия ўртасидаги бўлажак музокаралар ҳақида қандай фикрда?

    Дунё | 20 август, 19:10

    Аҳоли орасида даромадлари камайишини кутаётганлар кўпайди — Марказий банк

    Ўзбекистон | 20 август, 18:58

    Туркияда ўзбекистонлик эркак хотинини пичоқлаб ўлдирди

    Ўзбекистон | 20 август, 18:48

    Ҳеч қандай филтрларсиз: ташқи кўринишидаги камчиликларни яширмайдиган машҳурлар

    Гўзаллик | 20 август, 18:36

    Пушти пантера: Дубай полицияси сунъий интеллект ёрдамида 25 млн долларлик олмос ўғриларини қўлга туширди

    Дунё | 20 август, 18:13

    Наманганда чойхонада нарколаборатория ташкил этган шахслар қўлга тушди

    Ўзбекистон | 20 август, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.