Қўшма Штатларда аҳоли ҳар йили триллионлаб доллар қийматдаги товарларни истеъмол қилади. Уларнинг 70 фоиздан ортиғи юк машиналари орқали мамлакат ичида ташилади. Бу эса халқ тилида “тракчилар” деб аталган қатламни мамлакат иқтисодиётнинг энг муҳим ҳалқаларидан бирига айлантиради. АҚШда улар оз эмас. Тахминан, 3,5 миллион ҳайдовчи айни шу хизмат билан шуғулланади. Бу соҳа Қўшма Штатларга кўчиб кетган ҳамюртларимиз орасида ҳам оммалашган — Дилмуроджон Ғаффоров шулар жумласидан.

Юк ташиш соҳаси ўзбекистонликлар учун жозибали йўналишлардан бири ҳисобланади. Бироқ ҳамюртимиз бу ишга Қўшма Штатларга келиши биланоқ киришиб кетгани йўқ. Ватандошимиз ўзи бошқараётган юк машинаси салони, хусусиятлари ва бошқа жиҳатлари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, ҳудуд бўйича дунёнинг тўртинчи энг йирик мамлакати – АҚШ бўйлаб бир ҳудуддан бошқасига қилган сафарлари, жараёнда юз берган қизиқ воқеалар ҳақида ҳикоя қилди.
Изоҳ (0)