Бейонсе Париждаги Stad de Frans’да учта концертдан иборат сериясини якунлаб, тарихга кирди. Кетма-кет бир неча оқшом стадион тўлиқ тўлди. Келинг, ижрочи қандай рекордларни ўрнатганини кўриб чиқамиз.

Биринчидан, барча чиқишлардан тушган даромад 39,7 миллион доллардан ошди. Ҳеч бир эркак, аёл, ўзга сайёралик ва бошқа ҳеч ким бунчалик кўп пул йиғмаган эди. Ҳеч қачон, деб таъкидланди стадионнинг расмий баёнотида.
Иккинчидан, учта концертнинг ҳар бири Бейонсега 13,2 миллион доллардан кўпроқ даромад келтирди, сотилган чипталарнинг умумий сони эса 215 мингни ташкил этди, деб хабар бермоқда Yahoo. Бу Бейонсени стадион тарихидаги энг кўп даромад келтирган аёл ижрочига айлантирди ва хонанданинг ҳисобига учинчи рекордни қўшиш учун асос бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Бейонсе ҳамон дунёдаги энг муваффақиятли санъаткорлардан бири унвонини сақлаб қолмоқда. Миллионлаб мухлислар унинг ижросидаги машҳур қўшиқларни тинглашга тайёр.
Изоҳ (0)