• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Юлдуз»га айланган музейлар. Жаҳоннинг энг машҳур музейлари ҳақида

    18 май бутун дунёда Халқаро музейлар куни сифатида нишонланади. Сана муносабати билан «Дарё» Франциянинг LesEchos нашрида эълон қилинган музейлар ҳақидаги таҳлилий мақолани таржима тариқасида айрим ўзгаришлар билан тақдим этади.

    Одатда, жуда машҳурликка эришган санъаткорлар, спорт юлдузлари томошабин ва маблағ йиғишда доим етакчилик қилиб келади. Худди шундай музейларнинг орасида ҳам «юлдузлар» мавжуд. Бу миллионер муассасалар ўзларининг муваффақиятларига ҳақиқий оммавий саноат мантиғига киришгани учун эришган.

    Парижда жойлашган Лувр музейи.

    Парижда жойлашган Лувр музейи.
    Фото: LesEchos

    2018 йилда Парижда жойлашган Лувр музейи ўз тарихида илк бор 10,2 миллион ташриф буюрувчиларни қабул қилиб, рекорд ўрнатди. 2017 йилда бу кўрсатгич 25 фоизга камроқ бўлди. 2019 йилга келиб эса кўрсатгич 9,6 миллионни ташкил қилди. The Art Newspaper нашри ҳар йили дунёда энг кўп ташриф буюрилган музейлар рўйхатини эълон қилиб боради. Ушбу рўйхатда Лувр музейи бир неча йилдан буён етакчиликни қўлдан бермаяпти.

    Нью-Йоркдаги Метрополитен музейи ҳам шу йили рекорд натижага эришди. 2018 йилда музейга 7,36 миллион киши ташриф буюрган ва бу олдинги йилгига нисбатан 5 фоизга кўп дегани. 2019 йилда эса музей ташриф буюрувчилари сони  бироз пасайган ва 6,5 миллионга яқинни ташкил қилган. Хўш, бу жамоатчиликнинг, асосан, катта обрўга эга муассасаларга диққатини қараётганини англатадими? Бунинг унча таниш бўлмаган ёки кичик музейлар фаолиятига қандай таъсири бор?

    Шубҳасиз, халқаро туризмнинг ривожланиши мамлакатга жуда катта фойда келтиради. Бу борада ўзида бир қанча афзалликларни бирлаштирган Лувр учун бонус ҳам бор: унинг коллекциялари улуғвор тарихий ёдгорлик ичида бир неча асрлик тарихни қамраб олган, шедеврлар ичра шедевр бўлмиш «Мона Лиза» Луврда сақланади, у дунёнинг биринчи рақамли туристик йўналиши бўлмиш Парижда жойлашган. Бундан ташқари, ташриф буюрувчиларнинг тўртдан уч қисми чет элликлардир: Луврга бориш — бу Монтмартр ёки Елисей майдони каби жойлар қаторида Франция пойтахтини кашф қилганингизни тасдиқлаш катакчаларидан биридир.

    Лекин Лувр туристик гигантларнинг ягонаси эмас. Сорбонна Нувель университети профессори Франсуа Мереснинг айтишича, «дунёда 60-80 тача ана шундай миллионер музейлар бор». The Art Newspaper журнали рўйхатининг юқори нуқталаридан жой олган Хитой Миллий музейи (7,4 миллион), Ватикан музейи (6,9 миллион), Брияния музейи (6,2 миллион), Tate Modern (6 миллион), National Gallery of London (6 миллион), Эрмитаж (4,6 миллион) каби музейлар ҳам бу борада Луврга рақобатчи бўла олади.

    Лувр музейи.

    Лувр музейи.
    Фото: Google Photos

    «Бир саноат ва оммавий мантиқ мавжуд: давлат ва хусусий молиявий оқимлар, асосан, энг бой ва кўзга кўринган томонга қараб йўналтирилади», — дея кузатувларини маълум қилади Франсуа Мерес. Ушбу механизм орқали кўпроқ афзалликларга эга бўлганлар бошқаларга нисбатан устунлигини оширмоқда. Бу Матфей эффекти дейилади. Бу назария 1998 йилда социолог Роберт Кинг Мертон томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у Матфей Инжилидаги қуйидаги гапга асосланган: «Кимда бор бўлса, унга берамиз ва у мўл-кўл бўлади, аммо кимда йўқ бўлса, бор нарсасини ҳам тортиб оламиз».

    Музейларга алоқадор бўлмаган яна бир феномен: Париж операси давлатдан 98 миллион евро миқдорида субвенция олади. Бунга 18 миллион евро хусусий компаниялар ажратган суммани ҳам қўшиш керак. Шу вақтда бутун региондаги 20 га яқин опера учун 28,5 миллион евро субвенция ажратилади.

    2018 йилда Лувр икки муҳим лойиҳадан ҳам халқаро миқёсда ўз нуфузини кўтаришда яхшигина фойда олди. Бир тарафдан Бейонсе ва Jay-Z’лар ўзларининг клипларини айнан Луврда суратга туширди. Клип интернет тармоғида 150 миллион томошабинни йиғди ва уларнинг аксарияти ёшлар эди. Guardian нашри Луврнинг бир кечада «ажойиб марка»га айланганини ёзган эди. Музей дўконида ўз номи туширилган 1600 турдаги нарсалар мажуд.

    Иккинчи томондан, Форс кўрфазида ўз номининг пайдо бўлиши унга яхшигина фойда берди: Абу-Дабида  Жан Нувель томонидан қурилган Абу-Даби Лувр музейи 2017 йилда очилди ва очилганидан буён бир миллиондан ортиқ туристни қабул қилди. Шундай қилиб Луврнинг Яқин Шарқ, Африка ва Осиё халқлари олдида шуҳрати янада оширилди. Лувр музейи бугунги кунда 70 дан ортиқ ҳамкорлик лойиҳаларида қатнашмоқда.

    Брендни тарғиб қилиш — энг яхши усул

    Бошқа музейлар ўз брендини тарғиб қилиш қанчалик муҳимлигини аллақачон тушуниб етди. Иқтисодчи Бруно Фрей бу ҳақда 1998 йилда Нью-Йоркдаги Гуггенҳайм музейининг Бильбаода ўз фаолиятини бошлаганидан бир йил кейин ўзининг «Superstar Museum» асарида айтиб ўтган эди. Ўшандан буён Лондондаги Виктория ва Альберт музейи Шотландиянинг Данди шаҳрида филиал очди ва Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида филиал ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борди, Помпиду маркази Малага, Брюсселда ва Шанхайда ўз филиалларини очишга муваффақ бўлди.

    Лувр музейи.

    Лувр музейи.
    Фото: Google Photos

    «Фойда олиш учун глобаллашувдан фойдаланаётган ана шундай чекланган юлдуз музейлар гуруҳи қаршисида бошқа муассасалар яшаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Улар кўпинча субвенциялар ва кўнгиллилар ёрдамига таяниб қолган. Францияда 1200 та музей бўлса, уларга ташриф буюрувчиларнинг ярми 10 та музей ҳиссасига тўғри келмоқда», — дея қўшимча қилади Франсуа Мерес.

    Баъзи элементлар камтарона қайта мувозанатни бошлаб бериши мумкин. Масалан, Лувр музейи директор-президенти қабул ҳажмини ошириш мақсадида 60 миллион евролик ҳажмдаги ишларни амалга оширди ва тирбандликнинг олдини олишни кафолатлаган 30 дақиқадан кам ватқда киришга имкон берувчи вақт белгиланган кириш чипталарини жорий қилди.

    Музей ашёлари кўргазмасини ташкиллаштирувчи Жан Франсуа Грюнфельд Лувр ҳақида кинояли оҳангда шундай деган: «Луврда экспонатлардан кўра кўпроқ каллаларни кўрасиз. Асарлардан завқ олишни истасангиз, Шаторуга боринг!». Бундан ташқари, йирик муассасалар сингари «қолганлар ҳам, ҳажмидан қатъи назар, ўз ташриф буюрувчиларига энди қандай мурожаат қилишни яхшироқ билади, улар ўзларини маркетинг воситалари ва бунинг учун керакли билим-кўникма билан таъминлади».

    Жозибали музейлар қуриш учун кўп маблағ сарфлаган Франция минтақавий метрополиялари йилига бир неча юз минг меҳмонларни ҳам жалб қила олади. Шундай қилиб, катта музейларнинг муваффақиятлари кичик музейларнинг залларини бўшатиб қўймайди.

    The Art Newspaper журнали томонидан тузилган 2019 йилда энг кўп меҳмон қабул қилган санъат музейлари ўнталиги:

    1. Лувр музейи — Париж — 9 600 000 (ташриф буюрувчилар сони);
    2. Хитой Миллий музейи — Пекин — 7 390 000;
    3. Ватикан музейи — Ватикан, Рим — 6 882 931;
    4. Метрополитен Санъат музейи — Ню Ёрк — 6 479 548;
    5. Британия музейи — Лондон — 6 239 983;
    6. Tate Modern — Лондон — 6 098 340;
    7. Миллий Галерея — Лондон — 6 011 007;
    8. Эрмитаж давлат музейи — Санкт-Петербург — 4 956 529;
    9. Museo Reina Sofía музейи — Мадрид — 4 425 699;
    10. Миллий санъат галереяси — Вашингтон — 4 074 403.

    19.05.2020, 19:38   Изоҳ (0)   98197
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Меган Маркл ва шаҳзода Гарри ҳақида «Қасрдан қочиш» номли фильми суратга олинади

    12.05.2020, 09:51

    «Хато қилганимни бўйнимга оламан». Юлдуз Усмонова ҳаммадан кечирим сўради (видео)

    08.05.2020, 07:33

    Фото: Сардобадаги кулфат кўлами инсонлар юзида акс этган сурат

    06.05.2020, 18:41

    Олий суд: Юлдуз Усмонованинг иши юзасидан материаллар судга келиб тушмаган

    06.05.2020, 13:17

    Қиёфаси ва роллари билан қалблардан жой олган Бурак Ўзчивит ҳақида фактлар

    05.05.2020, 07:51

    Тошкент шаҳар ИИББ Юлдуз Усмонованинг ички ишлар ходимларини ҳақоратлагани ҳолати юзасидан суриштирув бошлади

    05.05.2020, 06:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шов-шувли жанжаллар туфайли карьерасини ўз қўли билан барбод қилган Голливуд юлдузлари

    Лайфстайл | 19 июл, 10:55

    Украина Россиянинг бир қанча шаҳарларига дрон ҳужумларини амалга оширди

    Дунё | 19 июл, 10:40

    “Бу кетишда келажак авлод дарахтга эътиқод қилишни бошлаб юбормаса” — Алишер Қодиров дарахтлар кесилиши ҳақида

    Ўзбекистон | 19 июл, 10:20

    Freestyle Chess Grand Slam. Абдусатторов ва Синдоров мусобақадаги иштироки учун қанча мукофот олгани маълум бўлди

    Спорт | 19 июл, 10:00

    Наманганда исломий давлат қуришни тарғиб қилганлар қўлга олинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:50

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Ясмин Зоитова, янги машинали бўлган Раъно Шодиева, қайнонасига iPhone совға қилган Афруза

    Маданият | 19 июл, 09:31

    Россиялик болалар дам олиш учун Ўзбекистондаги оромгоҳга келди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:14

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.