Сочларинг соғлом ва чиройли кўриниши учун сифатли маҳсулотлар ишлатиш албатта муҳимдир. Аммо, зарарли одатлардан воз кечилмаса, энг яхши воситалар ҳам исталган натижага эришишга ёрдам бермайди. Соч стилистлари фикрига кўра, кундалик ҳаётимиздаги баъзи оддий, лекин хавфли одатлар сочларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатади. Қуйида шундай 7 та тунги одатни кўриб чиқамиз.

Нам сочлар билан ётиш
Нам сочлар нозик ва заиф бўлади, шунинг учун ҳаммомдан кейин дарҳол ётиш керак эмас. Бу сочларнинг шикастланишига олиб келиши мумкин. Машҳур соч устаси Тед Гибсоннинг айтишича, тунги ёстиққа ишқаланиш натижасида сочларнинг қопламаси (кутикула) қаттиқлашиб, сочлар қуруқ ва жингалак ҳолга келади. Шунинг учун ётишдан олдин сочларингизни яхшилаб қуритиш тавсия этилади.
Сочни қуйруқ ҳолатида боғлаб ухлаш
Бир жойда резинкани 24 соат давомида ушлаб туриш натижасида, айнан ўша сиқилган жойда сочлар зарарланади, мутахассис Тед Гибсон.
Агар сиз бўш соч билан ухлашга қийналсангиз, таниқли сартарош Кайли Хит сизга сочни ўрим қилишни тавсия қилади. Биринчидан, бу усул сочга камроқ зарар етказади, иккинчидан эса, эрталаб уйғонганда сиз аллақачон чиройли тўлқинли тайёр соч турмагига эга бўласиз.
Нотўғри соч резинкасидан фойдаланиш
Сочингизни йиғиб ухлашни ёқтирасизми? Ҳа, бу турмак тез ва осон қилинади, чиройли кўринади ва деярли ҳаммага ярашади. Аммо Гибсоннинг фикрича, йиғилган соч учун тўғри резинкани танлаш ниҳоятда муҳим. Оддий соч резинкаси сочнинг ташқи қатламини шикастлайди. Соч учун хавфсизроқ вариантлар — бу “пружинкали” (телефон сими шаклидаги) резинкалар, энг яхшиси эса атлас ёки ипакдан ясалган резинкалардир.

Агар сочларингиз қалин бўлса ёки сизга мустаҳкамроқ резинка керак бўлса, бир нечта кичик ипак соч резинкаларидан фойдаланинг, маслаҳат берди соч стилисти Метт Ньюман.
Кечқурун сочни тарамаслик
Маълум бўлишича, бу борада бувилар ҳақ экан: ётишдан олдин сочни тараш — узун ва соғлом сочлар учун ишончли усул. Бош териси табиий ёғ ишлаб чиқаради, тараш эса уни соч узунлиги бўйлаб тарқатиб, уларни намлайди. Бундан ташқари, тараш бош териси ва соч илдизларини стимуляция қилиб, ўсишга ёрдам беради”, — дейди Тед Гибсон.
Пахталик ёстиқ жилдида ухлаш
Шойи ва атлас матолар пахтага нисбатан анча силлиқ бўлади ва ухлаганингизда сочларга мулойимроқ муносабатда бўлади.
Бундай матоларда ишқаланиш деярли бўлмайди, бу эса сочлар чигал бўлиб қолиши ва синишининг олдини олади. Агар чиройли соч турмагини хоҳласангиз, ўзингизни ипак ёстиқ жилди билан сийланг, маслаҳат берди Кайли Хит.
Кечаси сочни намлантирмаслик
Бу фойдали маслаҳат бошини эрталаб ювишга одатланган ҳар бир киши учун жуда муҳим. Чунки бундай режим кечаси сочларни қўшимча парвариш қилиш имконини беради. Мутахассис Кайли Хит кечқурун соч учларига чуқур таъсир қилувчи кондиционер суртишни тавсия этади. Унинг ҳамкасби Тед Гибсон эса кокос ёғидан фойдаланишни афзал кўради.
Кокос ёғи сочнинг ташқи қатламига сингиб, сиз ухлаётган 8 соат давомида уни озиқлантиради. Эрталаб эса уни ювиб ташласангиз, силлиқ ва ипакдек жилоланган сочларга эга бўласиз, дейди Гибсон.
Сочга сепилган лакни ювмасдан ухлаш

Бу сочларингизни ҳаддан ташқари қуритиб қўйишнинг бир усули, дейди Кайли Хит.
Агар кечқурун сочларингизни ювиб, яхши қуритишга вақт тополмасангиз, ухлашдан олдин сочларингизга кондиционер суртиб, яхшилаб тарашингизни мутахассис маслаҳат беради.
Изоҳ (0)