• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш бўйича ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмаган — Пенсия жамғармаси

    Ижтимоий тармоқларда Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа халқаро ташкилотларнинг тавсияларига асосланиб, Ўзбекистонда пенсия ёши оширилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Пенсия жамғармаси бунга муносабат билдирди.

    Фото: “Дарё”

    Унда қайд этилишича, ҳозирда Ўзбекистонда пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган. Амалга оширилаётган ишлар ўрганиш, таҳлил қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш босқичида турибди.

    Вазирлар Маҳкамасининг қарори (ВМҚ-600-сон) асосида амалдаги давлат пенсия таъминоти тизимида мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда илғор хорижий тажриба асосида пенсия таъминоти тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва ижтимоий адолатни мустаҳкамлашга қаратилган таклифларни тайёрлаш бўйича Ишчи гуруҳи тузилган. Ишчи гуруҳга Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

    Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида ҳам маҳаллий ва халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ушбу концепция лойиҳаси бўйича таклифлар ишлаб чиқиш белгиланган.

    Мазкур вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2024 йил декабрь ойида ХВЖ, Жаҳон банки, ОТБ, ХМТ иштирокида Тошкент шаҳрида халқаро семинар ташкил этилиб, унда пенсия ислоҳотларининг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

    2025 йилнинг 1 майида Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари билан учрашув ўтказилиб, ишлаб чиқилган таклифлар юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, пенсия тизимини актуар баҳолаш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди. 12 май куни Халқаро маслаҳатчилар кенгаши билан учрашув ўтказилиб, унда Кенгаш томонидан пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепцияси учун тақдим этилган тавсиялар муҳокама қилинди. 10-11 июнь кунлари Халқаро пенсия ва ижтимоий жамғармалар уюшмаси эксперти иштирокида пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича тайёрланган таклифлар батафсил таҳлил қилинди.

    Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси бўйича таклифларда қуйидаги асосий вазифаларга эътибор қаратилмоқда:

    • фуқароларнинг пенсия билан қамровини ошириш;
    • ижтимоий адолатни мустаҳкамлаш;
    • кексаликда муносиб пенсия билан таъминлаш;
    • умр кўриш давомийлигини ҳисобга олиш;
    • Пенсия жамғармаси бюджетини баланслаштириш;
    • аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш.

    Халқаро экспертларнинг тавсиялари нималардан иборат?

    Ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган ҳужжатлар – бу халқаро ташкилотлар томонидан Ўзбекистон ҳукумати учун тайёрланган тавсия ва маслаҳатлар тўпламидир. Бу тавсиялар якуний қарор эмас, балки ислоҳот йўналишларини белгилашда ўрганилаётган вариантлардан биридир.

    ХВЖ, Жаҳон банки, ОТБ, ХМТнинг умумий тавсиялари пенсия ёшини ошириш, ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар ва муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартибини бекор қилиш, амалдаги энг юқори 5 йиллик иш ҳақидан пенсия ҳисоблаш тартиби ўрнига бутун меҳнат фаолияти давомидаги ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисоблашга ўтиш, ижтимоий бадаллар ставкаларини қайта кўриб чиқиш масалаларига бағишланган.

    Халқаро маслаҳатчилар кенгаши Ўзбекистондаги демографик ўзгаришларни ҳисобга олиб, пенсия ёшини ошириш, фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимида иштирокини таъминлаш, норасмий бандликни камайтириш орқали пенсия тизими қамровини ошириш, бунда меҳнат мигрантларини пенсия тизимига жалб қилиш учун улар ишлаётган мамлакатлар билан икки томонлама ижтимоий таъминот шартномаларини тузиш, пенсия тайинлашда иш ҳақининг юқори чегарасини ошириш, нодавлат пенсия жамғармалари жорий қилиш бўйича тавсиялар берилган.

    Халқаро пенсия ва ижтимоий жамғармалар уюшмаси эксперти томонидан кўп даражали пенсия тизимини жорий қилиш, мослашувчан пенсия ёшини киритиш, минимал пенсия талабини қайта кўриб чиқиш, ижтимоий солиқлар бўйича берилган имтиёзларни бекор қилиш ёки давлат бюджетидан субсидия ажратиш, фуқароларни пенсия тизимида иштирокини таъминлашга қаратилган тавсиялар берилган.

    Пенсия жамғармаси матбуот хизматининг билдиришича, ҳозирда ушбу тавсияларнинг барчаси Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда. Уларнинг Ўзбекистон шароитига мослиги, аҳолининг турмуш даражасига таъсири таҳлил қилинмоқда.

    “Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш бўйича ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмаган”, дейилади жамғарма хабарида.

    Билдирилишича, пенсия тизимига киритиладиган ҳар қандай ўзгартиришлар, жумладан, пенсия ёшига оид масалалар ҳам, албатта, кенг жамоатчилик муҳокамасидан сўнг, халқнинг фикри ва манфаатлари инобатга олинган ҳолда босқичма-босқич амалга оширилади.

    Айни пайтда Ўзбекистонда ёшга доир пенсия олиш учун эркаклар 60 ёшда, аёллар эса 55 ёшда бўлиши керак. Бундан ташқари, эркаклар учун камида 25 йил, аёллар учун эса камида 20 йил иш стажи талаб қилинади. 

    26 июн, 12:38   Изоҳ (0)   983
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

    Реклама | 26 июн, 18:00

    Инсоният тарихидаги энг қисқа кунлар 2025 йилнинг ёзида кузатилиши прогноз қилинди

    Коинот | 26 июн, 17:55

    Антарктидада сирли радиотўлқин сигналлари аниқланди

    Дунё | 26 июн, 17:41

    АҚШда ит катталигидаги янги динозавр тури топилди (фото)

    Дунё | 26 июн, 17:20

    Винисиус янги шартнома борасида “Реал” билан келиша олмади

    Спорт | 26 июн, 17:09

    Ўзбекистонда “эскроу” тизими сабаб янги уй-жойлар нархи кескин ошиши рад этилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 17:08

    Британия қироли Чарльз Netflix билан шартнома имзолади

    Лайфстайл | 26 июн, 17:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.