Юлдуз оналар бир вақтнинг ўзида икки хил ролни ўйнашга кўниккан. Томошабинлар учун фильм қаҳрамони бўлиши, оила аъзолари учун эса ўзлари бўлиши керак. Фильмда суратга тушиш жараёнида ҳомиладорлигини охиригача яширган машҳурлар ҳақида сўз юритамиз.
Скарлетт Йоханссон
“Қасоскорлар: Алтрон даври” фильмини суратга олиш пайтида Қора бевани гавдалантирган Скарлетт Йоханссон ҳомиладор бўлган. Шундай бўлса-да, актриса трюкларни бажаришдан воз кечмаган ва ҳатто мотоциклни ўзи бошқарган.
“Ҳомиладорликнинг катта муддатида мотоцикл ҳайдаш мумкин эмас, деб ўйлайман, лекин мен буни қилдим. Мотоциклдаги барча трюкларни ўзим бажардим”, дейди Йоханссон.
Блейк Лайвли
Блейк Лайвли биринчи марта “Адалин асри” фильмида ҳомиладор ҳолда суратга тушган. Ўшанда ҳеч қандай муаммо юзага келмаган, чунки Блейк кенг кийим кийган эди. Бироқ “Саёзлик” фильмини суратга олишда у деярли бутун вақтини чўмилиш кийимида ўтказиб, қорнини гоҳ тош орқасига, гоҳ серфинг тахтаси ортига яширишга мажбур бўлади.
Гал Гадот
“Мўжизакор аёл” фильмини суратга олиш жараёнларида актриса қизини юрагининг остида олиб юрган. Қизиғи шундаки, ҳамкасблари бу ҳақда фақат Гал хавфли саҳналарда суратга тушишни тўхтатгандан кейингина билишган.
“У фильмнинг бир қисмида ҳомиладор ҳолда, бошқа қисмида эса қаттиқ совуқда махсус кийимда суратга тушди. Ундан нималарни талаб қилмадик. Ҳар куни синовлар серияси бўларди ва у ҳаммасига рози эди, дея хотирлайди режиссёр Петти Женкинс.
Дрю Берримор
Аввал узоқ муддатли суратга олиш учун шартнома имзоланади, кейин эса ҳомиладорлигини билиб қолади. Бу ҳақда актриса Дрю Берримор яхши билади. У “Аралашганлар” фильмида рол ўйнаётганида айнан шундай вазиятга тушган. Аммо ролининг уддасидан чиққан.
Пенелопа Круз
Актрисанинг ўғлига ҳомиладор пайтида “Кариб денгизи қароқчилари: номаълум қирғоқларда” фильмида қатнашишга рози бўлгани ажабланарли эмас. Бироқ суратга олиш жараёнида унинг хавфсизлигига ҳеч қандай таҳдид йўқ эди.
“Улар чиндан ҳам менга ғамхўрлик қилишди ва тўлиқ хавфсизлигимни таъминлаш учун барча зарур чораларни кўришди”, дейди Пенелопа ҳамкасбларининг эътибори ҳақида.
Изоҳ (0)