• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент—Андижон ва Тошкент—Самарқанд пулли автомобиль йўллари қурилиши нега кечикаётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистонда 2026 йилгача Тошкент—Андижон ҳамда Тошкент—Самарқанд пулли автомобиль йўлларини қуриб битказиш маълум қилинган эди. Мазкур лойиҳалар Жаҳон банки ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўмагида амалга оширилиши айтилган. Аммо ҳар икки йўл қурилиши ҳали бошлангани йўқ. Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев “Дарё”га берган интервьюсида қурилишлар нега кечикканига изоҳ берди.

    Jasurbek Choriyev
    Жасурбек Чориев
    Фото: “Дарё”

    Жасурбек Чориевнинг айтишича, Тошкент—Самарқанд ва Тошкент—Андижон пулли йўллари лойиҳаларига тузатиш киритилган. Ҳисоб-китоблар жараёни узоқ чўзилгани сабаб қурилиш кечикмоқда.

    “Биринчи Техник-иқтисодий асослашни (ТЕО) ишлаб чиққанимизда баъзи суммаларни белгилаган эдик. Кейин уни бир неча марта оптималлаштиришга тўғри келди. Чунки янги йўлларда кўприклари, туннел ва бошқа қисмлари бор. Биринчи қилинган ТЕОʼга нисбатан янги ишлаб чиқилганида катта ўзгаришлар бўлди. Яъни иккала йўлнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга кўп вақт сарфланди. Жумладан, Тошкент—Андижон йўлида тоғли ҳудуд ҳисобланган Қамчиқ довони бор. У ердан қанчалик кам туннел қурсак, лойиҳа шунча арзонлашади. Нархга ўзимиздаги ёки чет элдан олиб келинадиган технологиялар, ускуналар қиймати ҳам таъсир қилади. Йўлларни қанча қисми тепалик ёки пастликдан ўтиши, қайси участкага биринчи, қай бирига иккинчи бўлиб ётқизилиши керак, деган саволларга жавоб беришга жиддий қаралди ва лойиҳа мукаммаллаштирилди. Шунинг учун ҳам бизда озгина чўзилиш бўлди. Ҳозир мана тендер эълон қилинган. Илк натижалар Тошкент—Самарқанд йўли бўйича эълон қилинади. Мазкур лойиҳа учун жорий йил 26 июнь куни биринчи таклифларни оламиз, уларни ўрганиб чиқиб, дастлабки босқичдан ўтилгач, ғолибларни эълон қилишни бошлаймиз”, деди вазир ўринбосари.
    Foto: Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi
    Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

    Жасурбек Чориев пулли йўллар лойиҳалари қиймати камайтирилганига ҳам урғу берди.

    “Масалан, Тошкент—Самарқанд пулли автомобиль йўли лойиҳаси қиймати 2,6 млрд доллардан 2,2 млрд долларга пасайтирилди”, дея маълум қилди вазирлки расмийси.

    Жасурбек Чориев фикрича, янги йўллар қурилиши қачон бошланиши номаълум. Бунинг учун баъзи масалалар ҳал этилиши керак.

    “Қурилиш қачон бошланиши ҳозир тендерда қатнашаётганларга боғлиқ жараён. Улар қандай талаблар қўйиши ҳам муҳим. Салоҳиятли компания тендерда қатнашиб, бизга яна озгина муддат беринглар, улгурмаймиз, дейдиган вазиятлар ҳам бўлади. Бу шунақа техник процес”, дея таъкидлади вазир ўринбосари.

    Аввалроқ транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Тошкент—Андижон ва Тошкент—Самарқанд автомобиль йўллари қурилиши 2025 йилда бошланишини айтганди. Ҳисоб-китобларга қараганда, Тошкент—Андижон пулли йўли лойиҳасининг умумий қиймати 4,65 миллиард долларни ташкил этади.

    18 июн, 11:20   Изоҳ (0)   3310
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Тошкент-Андижон пуллик автомобиль йўли#Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўли#Жасурбек Чориев#транспорт#автомобиль йўллари

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент—Андижон пуллик автомобиль йўли қурилади

    30.04.2019, 22:57

    Ўзбекистонда йил охирига бориб илк пуллик автомобиль йўли қурилиши бошланади

    01.05.2019, 08:30

    Тошкент—Андижон пуллик автомобиль йўли лойиҳаси бўйича тендер эълон қилинади

    25.05.2020, 22:01

    «Ўзбекистон темир йўллари» поездларда йўловчи сиғимини оширади

    28.05.2020, 10:34

    Қамчиқ довонида янги туннел қурилади

    05.08.2020, 22:09

    Ҳафталик дайжест: Блогерларга киберҳужум, Тошкентнинг бўлиниши, стадиондаги имтиҳонлар, қачон оммавий эмланамиз?

    09.08.2020, 23:18

    Тошкент—Андижон пулли автомобиль йўлини қуриш учун қанча маблағ сарфланиши маълум бўлди

    27.03.2021, 16:11

    Ўзбекистондаги илк пулли автомобиль йўллари қачон қуриб битказилиши маълум қилинди

    24.10.2022, 18:38

    Тошкент—Андижон пуллик йўлини қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди

    21.07.2023, 15:34

    Тошкент—Самарқанд пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди

    11.12.2023, 14:16

    Тошкент—Андижон муқобил йўли лойиҳаси бўйича халқаро тендер эълон қилинди

    3 феврал, 21:54

    Қамоққа олинган пойтахт ФВБ бошлиғи ўринбосари, фаолиятини тиклаган Шаҳрисабз аэропорти, қамоқхонада қийноққа солинган маҳкум: 26 мартнинг энг муҳим хабарлари

    26 март, 23:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда уч ёшли бола комбайн ичига тушиб кетди

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:20

    Юридик университет қошидаги академик лицейларнинг битирувчилари суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:10

    Сийдик ранги организмда кечаётган ўзгариш ва касалликлардан хабар беради

    Саломатлик | 19 июн, 00:00

    Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:50

    Андижон ва Хоразмдаги ноқонуний ҳужраларда таҳсил олаётган болаларга жароҳат етказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:30

    “Технология олиб келиб, жаҳон бозорига сархил ва қуритилган меваларни экспорт қилиш салоҳиятимиз бор” — президент

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:28

    Трамп АҚШни Яқин Шарқдаги янги можарога тортишни истамаслигини таъкидлади

    Дунё | 18 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Видад”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 июн, 23:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.