• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Хайр, мактабим” қўшиғи 25 ёшда. Маблағ сарфланмаган, шошилинчда ёзилган қўшиқ қандай қилиб битирувчилар мадҳиясига айланди?

    “Сетора” гуруҳи ва Равшан Собиров томонидан ижро этилган “Хайр, мактабим” қўшиғи ўзбек мактаб битирувчиларининг мадҳиясига айланган, десак муболаға бўлмайди. Бу йил мазкур қўшиқнинг ижро этилганига 25 йил бўлади. Ўтган вақт мобайнида бу қўшиқни тинглаб, ижро этиб қанчадан-қанча ўқувчилар мактабни тамомлади. Уни тинглаганда ҳамиша мактаб билан боғлиқ хотиралар ёдга тушади.

     

    Қўшиқ ғояси кимга тегишли?

    Foto: Facebook.com
    Фото: Facebook.com

    2000 йили “Тарона Рекордс” студияси асосчиси Равшан Йўлдошев бастакор Ҳусан Содиқовга мактаб битирувчиларига бағишлаб қўшиқ яратиш таклифини беради. Хонанда Равшан Собировнинг амакиси Ҳусан Содиқов ўша пайтда жияни билан бирга республика бўйлаб ўтказилаётган гастрол сафарлари билан банд эди. У ижодий сафар чоғида қўшиқнинг илк вариантини яратади. Уни яратишда Равшан Собировнинг сафардаги созандаси Одилжон Маҳмудов синтезаторда дастлабки мусиқий безакни чалиб берган. Ҳусан Содиқов мусиқа профессионал бўлиши учун уни “Болалар” гуруҳи мусиқий безакчиси Вагиф Зокировга юборган. У қисқа вақтда гитара соласини қўшиб, Ҳусан Содиқовга тайёр мусиқани кўрсатган.

    Клипни Баҳодир Йўлдошев суратга олган

    Foto: Facebook.com
    Фото: Facebook.com

    Ҳозирда Россияда яшайдиган ҳамда рус эстрадасида яхши клипмейкер сифатида танилган Баҳодир Йўлдошев илгари “Тарона Рекордс”нинг доимий ҳамкорларидан бири бўлган. Равшан Йўлдошев “Хайр, мактабим” клипини суратга олишни унга топширади. Клип пойтахтдаги 145-мактабда икки кун давомида суратга олинган. Қўшиқ ижрочиларининг таъкидлашича, улар клип сценарийсини ёзишга ҳам улгуришмаган. “Сетора” гуруҳи қизларининг мактаб либосларини Равшан Йўлдошевнинг аёли (хонанда Лоланинг онаси) Гулнора Йўлдошева топишга кўмаклашган. Қўшиқ ва клип илк марта 2000 йилнинг 25 май куни омма эътиборига ҳавола этилган.

    “Ҳаммаси табиий бўлсин, дейишган”

    “Сетора” гуруҳининг вакили Камила Хўжаева “Хайр, мактабим” қўшиғининг яратилишини қуйидагича эслайди.

    Foto: Facebook.com
    Фото: Facebook.com

    —Биз “Тарона Рекордс” топшириғига кўра “Хайр, мактабим” қўшиғини ижро этганмиз. Рости, у пайтда қўшиқ бу қадар оммалашиб кетишини кутмагандик. Чунки клип учун деярли маблағ сарфланмаган, қўшиқ ҳам шошилинчда ёзилган. Клип олинадиган куни сюжет қандай бўлишини ҳам билмасдик. Фақат бизда “Ҳаммаси табиий бўлсин, уни кўрганлар мактаб хотираларини эслашсин”, деган ният бўлган холос, дейди Камила Хўжаева.

    “Дуэтдошлар тасодифан танланмаган”

    Foto: Facebook.com
    Фото: Facebook.com

    — 2000 йили Равшан Собиров кетма-кет хит қўшиқларни ижро этиб, халқ оғзига тушаётган ижодкор эди. Унинг қўшиқларини мен ёзиб берардим. “Тарона Рекордс” асосчиси Равшан Йўлдошев ҳамкорликда ишлашни таклиф этди. “Сетора” гуруҳи унинг илк продюсерлик лойиҳаси эди. Бир куни Равшан ака битирувчиларга бағишлаб қўшиқ ёзишимни сўради. Мусиқасини ёзгач, шоир Бобур Бобомурод билан боғландим. Кўп ўтмай у шеър ёзиб жўнатди. Шеър яхши эди, аммо тўлиқ адабий қоидалар асосида ёзилгани учун сўзлар мусиқа билан уйғунлашмади. Мусиқа бор, шеър йўқ, деб ўтирганимда хаёлимга “25 май баҳорнинг сўнгги куни бўлади ва шу кун болалик ҳам тугайди”, деган фикр келди.

    “Баҳорнинг сўнгги кунлари 

    Тугар болалик чоғлари 

    Жаранглайди сўнгги қўнғироқ 

    Хайр мактабим, хайр дўстларим, шўхлигим”

    Мана шу мисраларни ёзгач, қолганини ҳам мусиқага мослаб ўзим ёзишим керак, деган қарорга келдим.

    Foto: Facebook.com
    Фото: Facebook.com

    Равшан Собиров ва “Сетора” гуруҳининг дуэт куйлаши шунчаки тасодиф бўлмаган. Бунга гуруҳ продюсери Равшан Йўлдошев билан келишувимиз сабаб бўлган. У пайтларда радиолар унча кўп бўлмасди. Клип ҳам биргина “30-канал”да премера қилинган. Аммо тезда одамларнинг оғзига тушиб, битирувчилар мадҳиясига айланган, дейди Ҳусан Содиқов.

    2023 йили Ҳусан Содиқов ҳам қўшиқни якка ҳолда ижро этганди.

    “Хайр, мактабим” шошилинчда ёзилган қўшиқ

    Хонанда Равшан Собиров “Хайр, мактабим” қўшиғи битирувчилар учун ўтказиладиган концерт олдидан шошилинчда ёзилганини қуйидагича эслайди.

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    — Равшан Йўлдошев “Туркистон” санъат саройида “Сетора” гуруҳи билан концерт беришимизни сўраганди. Фақат концерт олди шу мавзуда бирор қўшиқ яратишни таклиф қилди. “Қўшиқ сизлардан, клип харажати эса мендан”, деди. 24-25 май кунлари концерт, аммо гастрол концертларидан бўшамай юрган кезларимиз эди. Самарқанддаги концертдан чарчаб қайтгач, Одил аканинг уйида қўшиқ ғояси пайдо бўлган. Баъзилар қўшиқ шўх, ёшларбоп бўлиши кераклигини айтганида Ҳусан Содиқов “Битирувчилар бу қувончли кунда йиғлашади, демак мусиқа ҳам шунга ҳамоҳанг бўлиши керак”, деганди. “Туркистон”даги концерт кутилганидан ҳам аъло ўтди, қўл телефонлар йўқ бўлса-да, тингловчилар радиоларга қўнғироқ қилиб қайта-қайта шу қўшиқни сўрашарди, дейди хонанда Равшан Собиров.

    2015 йили гуруҳ вакили Лейла Равшан Собиров билан “Хайр, мактабим” қўшиғини қайтадан ижро этди. Янги ижрони гуруҳнинг бошқа вакиллари қандай қабул қилди? Бу саволга хонанда Камила Хўжаева қуйидагича жавоб берди.

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    — 2015 йили Швейцарияда эдим, гуруҳдан фақат Лейла Тошкентда эди. Шу боис у Равшан Собировнинг таклифини рад этмади. Феруза ҳам қўшиқ қайтадан куйланишига қарши бўлмади. Қўшиқ битирувчилар мадҳияси — у қайта ва қайта янги версияда ижро этилаверади. Бундан фақат хурсанд бўламиз, дейди хонанда Камила Хўжаева.

    24 май, 07:10   Изоҳ (0)   24198
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #25 май#битирувчилар#«Сетора» гуруҳи#Равшан Собиров#дуэт#қўшиқ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.