Англиянинг “Ньюкасл” жамоаси ярим ҳимоячи Сандро Тонали борасида расмий баёнот берди.
Клуб футболчининг дисквалификациясини тасдиқлади.
Аввалроқ, Тонали тотализатор билан боғлиқ қоидаларни бузганлиги учун Италия футбол федерацияси томонидан 10 ойга дисквалификация қилган эди.
Сандро Тонали 2024 йил 27 август санасида майдонга қайта олади. У Евро—2024 ни ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, Тонали ёзги трансферлар ойнасида “Милан”дан “Ньюкасл”га ўтган эди. Ярим ҳимоячи инглиз клуби сафида 12 та ўйин ўтказиб, битта голга муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)