• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Журналист Рухсора Ғофуровага нисбатан қўзғатилган маъмурий иш тугатилди

    “Менинг юртим” (MY5) телеканали мухбири Рухсора Ғафурова ўзгалар номига истеъмол кредити олиб, уни ўзлаштирганликда гумон қилинаётган собиқ банк ходими ҳақида тайёрлаган материали ортидан очилган маъмурий иш тугатилди. Бу ҳақда Рухсора Ғафурова “Дарё”га маълум қилди.

    Рухсора Ғафурова
    Фото: “Дарё” / Мусулмонбек Иброҳимов

    Нима бўлган эди?

    Журналист ўзгалар номига истеъмол кредити олиб, уни ўзлаштирганликда гумон қилинаётган собиқ банк ходими ҳақида материал тайёрлаган ва уни эфирга узатган. Суриштирув кенг муҳокамаларга сабаб бўлган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    Ўзгалар номига кредит олганликда гумон қилинаётган банк ходими ҳақидаги суриштируви ортидан журналист Рухсора Ғофуровага нисбатан маъмурий иш қўзғатилган. Журналистга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46−2-моддаси (шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатилган ва тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судига оширилган эди.

    Олий суд жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Азиз Обидовнинг маълум қилишича, ишни кўриб чиқишга тайёрлаш вақтида иш ҳужжатлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 303-303-1-моддалари талаблари бузилган ҳолда судга юборилгани аниқланган. Шу сабабли ушбу иш материали қайта расмийлаштириш учун Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга қайтарилган.

    Туман ички ишлар бўлими ҳужжатлари судга қайта юборилган ва иш 2 апрель куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди биносида кўриб чиқилган.

    “Рухсора Ғофурова билан боғлиқ ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ 3-ИИБ XPБ профилактика инспектори томонидан 2025 йил 17 февраль куни жиноят ишини рад этиш ҳамда маъмурий иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинган ва иш ҳужжатлари суднинг иш юритувига келиб тушган. Туман суди томонидан 2025 йил 26 февраль куни ушбу иш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 303-моддаси (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга тайёрланиш) ҳамда 303−1-моддасига (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материалларини қайтариш) асосан, камчиликларни бартараф этиш учун қайта расмийлаштиришга қайтарилган. Аммо профилактика инспектори томонидан зарур процессуал ҳаракатлар амалга оширилмасдан иш 2025 йил 2 апрель куни судга қайта юборилган”, дейилади суд қарорида.

    Суд юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Рухсора Ғафуровага оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддаси (маъмурий жазо қўлланиш муддатлари)да назарда тутилган маъмурий жазо қўллаш муддатлари ўтиб кетгани сабабли кодекснинг 271-моддаси 7-бандига асосан, тугатишни лозим, деб топган.

    Эслатиб ўтамиз, аризачи тараф (собиқ банк ходими) судга Рухсора Ғафуровага нисбатан даъвоси йўқлиги ҳақида хат берган эди.

    11 апрел, 17:17   Изоҳ (0)   5168
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Журналист#Рухсора Ғофурова#маъмурий иш#MY5 телеканали#суд#олий суд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Журналист ва блогер Жасур Ҳамроев 42 ёшида вафот этди 

    5 апрел, 10:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.