Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари учун мажбурий даъвогар ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсовнинг рақиби аниқ бўлди Бу ҳақида Boxrec нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Шаҳрам “Wonderboy” Ғиёсов 12 апрель куни Америка Қўшма Штатларининг Нью-Жерси штатида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади. Унга олдинроқ айтилганидек мексикалик боксчи эмас, Аргентина вакили Франко Максимилиано Окампо рақиб бўлади.
Маълумот учун, Шаҳрам фаолияти давомида 16 та профессионал жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган бўлса, Окампо ҳисобида 17 та ғалаба ва 2 та мағлубият мавжуд. Ғиёсов охирги жангини 2024 йилнинг 31 июль куни ўтказган бўлиб, унда ўзининг навбатдаги ғалабасини қўлга киритган.
Атлантик Сити шаҳрида ташкил этиладиган бокс турнирининг марказий жанги ярим ўрта вазнда WBA чемпиони Эймантас Станионис ҳамда IBF чемпиони Жейрон Эннис ўртасида кечади. Шаҳрам эса бўлажак жангида ғалаба қозонса, кейинги жангини айнан Эннис — Станионис баҳси ғолибига қарши ўтказади.
Изоҳ (0)