• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Зеленский: Путин сулҳ таклифини рад этишга тайёрланмоқда, лекин буни Трампга тўғридан тўғри айтишдан қўрқади

    Украина президентининг 13 март кунги мурожаатида айтишича, Владимир Путин Қўшма Штатлар томонидан илгари сурилган 30 кунлик сулҳ таклифини рад этишга тайёрланмоқда. Бироқ буни Дональд Трампга тўғридан тўғри айтишдан қўрқмоқда.

    Фото: Видеодан кадр

    Владимир Зеленскийга кўра, Путиннинг сўзлари вақтни чўзишга ва реал ҳаракатлардан қочишга қаратилган навбатдаги манипуляциядир.

    Ҳаммамиз Путиннинг кутилган ва манипулятив гапларини эшитдик. У ҳозирданоқ сулҳ таклифини рад этишга тайёрланмоқда. У урушни давом эттиришни ва украиналикларни ўлдиришни хоҳлайди, деди у. 

    Зеленскийнинг таъкидлашича, Путин бу ҳақда Трампга тўғридан тўғри айтишдан қўрқади. Шу сабаб Москва қабул қилиш имконсиз бўлган шартларни илгари сурмоқда.

    “Кремль сулҳ таклифини шундай шартлар билан ўраб олмоқдаки, бу жараён барбод бўлиши ёки иложи борича узоқ чўзилиши керак. Путин бу усулни тез-тез қўллайди – у очиқ йўқ демайди, лекин жараённи чўзиб, муаммо ҳал этилишини имконсиз қилади. Биз буларнинг барчасини Россиянинг навбатдаги манипуляцияси деб биламиз, деди Зеленский.

    Украина президенти, шунингдек, АҚШ томонидан илгари сурилган сулҳ таклифини ҳеч қандай шартсиз қабул қилганини таъкидлади.

    Биз Америка томонидан сулҳ режимини жорий этиш ва назорат қилиш бўйича тайёрлик борлигини эшитдик. АҚШ ва Европанинг имкониятларини инобатга олсак, буни амалга ошириш мумкин. Сулҳ амал қилаётган пайтда узоқ муддатли хавфсизлик ва доимий тинчлик бўйича барча саволларга жавоб тайёрлаш ва урушни тугатиш режасини ишлаб чиқиш мумкин бўлади. Украина бу жараёнда иложи борича тез ва конструктив ишлашга тайёр, дея таъкидлади Зеленский.

    Унинг сўзларига кўра, ушбу позиция АҚШ вакилларига, Европа ҳамкорларига ва барча иттифоқчиларга етказилган.

    Биз жараённи мураккаблаштирадиган ҳеч қандай шарт қўймаяпмиз – буни Россия қилмоқда. Биз ҳар доим айтганмизки, жараённи чўзаётган ягона томон – бу Россия. Уларга уруш керак. Путин тинчлик йилларини ўғирлади ва урушни ҳануз давом эттирмоқда. Энди унга босимни кучайтириш ва натижа берадиган санкциялар жорий қилиш вақти келди,  деди Зеленский.

    Украинада тинчлик

    Украина урушини тугатиш бўйича дастлабки қадамлар Саудия Арабистонида қўйилди. АҚШ–Украина делегациялари Жидда шаҳрида учрашиб, тинчлик шартларини муҳокама қилди. Музокаралар давомида Вашингтон 30 кунлик сулҳ таклифини илгари сурди. Мазкур ташаббус Киев ва Европа пойтахтлари томонидан ижобий қабул қилинди.

    Бироқ Россия президентининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков Оқ уй таклифини “Украина ҳарбийлари учун вақтинчалик нафас олиш имконияти” деб атаб, “Москва вақтинчалик сулҳ эмас, узоқ муддатли келишув хоҳлаши”ни айтди.

    Владимир Путиннинг ўзи эса “ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш”га баъзи шартлар билан розилигини таъкидлади.

    Москва Украина томони вақтинчалик сулҳдан сафарбарлик ўтказиш, ҳарбий тайёргарлик учун фойдаланмаслиги ҳамда иттифоқчиларидан қурол олмаслигини талаб қилмоқда.

    Фото: Getty Images
    Россия президенти Оқ уйнинг сулҳ таклифига муносабат билдирди 

    Бу орада Дональд Трампнинг махсус вакили Стив Виткофф музокара ўтказиш учун Москвага келди. У Россия президенти билан тинчлик шартларини ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилиши мумкин.

    14 март, 13:05   Изоҳ (0)   3449
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Украина#Россия#АҚШ#Зелеснкий#Музокаралар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 27 август куни неча даража иссиқ бўлиши маълум қилинди 

    Ўзбекистон | 26 август, 10:13

    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар

    Реклама | 26 август, 09:00

    Украина НАТО иттифоқчилари билан дрон саноатини кенгайтиради

    Дунё | 26 август, 09:51

    Ўзбекистонда давлатга қарашли футбол стадионларини сотувга чиқариш тақиқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 09:29

    “Манчестер Сити” янги трансферни амалга ошириш арафасида турибди

    Спорт | 26 август, 09:26

    АҚШ расман Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди

    Дунё | 26 август, 09:15

    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг

    Реклама | 26 август, 08:30

    Ўлимга олиб келувчи саҳналар: суратга олиш жараёнида юз берган фожиали ҳодисалар

    Кино | 26 август, 09:10

    Одамга илк бор чўчқа ўпкаси кўчириб ўтказилди

    Дунё | 26 август, 08:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.