Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 февралда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра:
- доллар 15,29 сўмга пастлаб, 12 884,62 сўм бўлди;
- евро 12,15 сўмга тушиб, 13 495,35 сўм бўлди;
- рубль 2,11 сўмга кўтарилиб, 148,85 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси 16,27 сўмга пастлаб, йил бошидан буён илк бор 12 900 сўмдан тушди. Ушбу валюта курси 17 февралдан буён кўтарилмади.
Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг маълум қилишича, 2025 йилда номинал валюта курсида кескин ўзгариш бўлиши кутилмаяпти. 2024 йилда сўм долларга нисбатан 4,7 фоиз қадрсизланган. 2023 йилда сўм АҚШ валютасига нисбатан 9,7 фоизга, 2022 йилда 3,94 фоизга заифлашганди.
Изоҳ (0)