Астрономлар томонидан ўтган йил декабрь ойида кашф этилган 2024YR4 астероиди 2032 йил 22 декабрда Ой билан тўқнашиши мумкин.

НАСА маълумотларига кўра, бундай ҳодисанинг эҳтимоли 1,7 фоизни ташкил қилади, астероиднинг Ерга тушиш хавфи эса деярли нолга тенг. 2024 йил январь ойида бу астероиднинг Ер билан тўқнашиши эҳтимоли 1 фоиздан юқори эди. 19 февраль куни эса НАСА 3,1 фоиз ҳақида хабар берганди.
Бироқ янги ҳисоб-китоблар прогнозида фоиз сезиларли ўзгарди. Энди Ер билан тўқнашув эҳтимоли атиги 0,004 фоизни ташкил этмоқда.
НАСА астероид параметрларини аниқлаштириш учун уни “Жеймс Уэб” телескопи ёрдамида кузатишни режалаштирмоқда. Айни пайтда унинг диаметри 40-90 метр деб баҳоланган, бу 2013 йилда Уралга қулаган Челябинск метеоритидан тахминан 3-4 баравар катта.
Изоҳ (0)