Буюк Британиялик олимлар Антарктидадаги 1,5 миллион йиллик муз бўлакларини бурғилаб олиб, тадқиқот учун Кембрижга олиб келди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Олимлар ушбу муз бўлагини эритиш тарихда Ер иқлими қандай бўлгани борасида маълумот беришига ишонч билдирмоқда. Бўлаклар цилиндр ва тўртбурчак шаклларда Антарктида муз қатламининг чуқур қисмидан бурғилаб олган.
“Ушбу муз бўлакларида ъмузлаганъ муҳим маълумотлар мавжуд. Бу иқлим ўзгариши ҳақида мавжуд билимларга инқилобий тус беради”, деди олимлардан бири.

Муз бўлакларини ажратиб олиш анча қимматга тушиб, олимлардан улкан машаққат талаб қилган. Муз 1 метр катталикдаги қисмларга бўлинган ва қайиқда, кейин эса фургонда Кембрижга олиб келинган.
Олимлар жамоаси 7 ҳафта давомида қийинчилик билан бурғиланган музни аста-секин эритади. Ундаги қадимий чанг, вулқон кули ва ҳатто майда денгиз сув ўтлари ҳам таҳлил қилинади. Ушбу материаллар олимларга 1,5 миллион йил олдинги шамол, ҳарорат ва денгиз сатҳи ҳақида маълумот беради.
BBC нашри вакиллари муз эритиш жараёнига гувоҳ бўлиш учун Кембриждаги “Британия Антарктика тадқиқоти” музлатгичига ташриф буюрган. Бу ерда ҳарорат цельсий бўйича -23 ни ташкил этади. Қоидаларга кўра, музлатгич хонасига фақат 15 дақиқага махсус комбинезон, этик, шляпа ва қўлқопда киришга рухсат этилади.

Изоҳ (0)