Шарифбек Ҳасанов Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.
Шарифбек Ҳасанов 1990 йилда Бухоро вилоятида туғилган. 2013 йилда Буюк Британиянинг Кардифф Метрополитан университети (бакалавр), 2015 йилда Буюк Британиянинг Суррей университети (магистратура)ни тамомлаган.
Тайинловга қадар Шарифбек Ҳасанов Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори вазифасини вақтинча бажариб келган. У Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда турли давлат бошқарув органларида фаолият юритган.
Президентнинг 2024 йил 26 сентябрдаги фармони билан Санитар тозалашишларини ташкил этиш республика маркази негизида амалдаги штат бирликларини сақлаб қолган ҳолда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилганди.
Изоҳ (0)