CBS News хабар беришича, ғаввослар Вашингтонда ҳалокатга учраб дарёга қулаган American Airlines самолётининг кабинасига киришга муваффақ бўлишди.
Мутахассислар лайнернинг қора қутисини топилганини тахмин қилишмоқда. Телеканал маълум қилишича, учувчилар суҳбатларини ёзиб олувчи қурилма ёки самолётнинг техник маълумотларини сақловчи мосламадан қай бири топилгани ҳозирча номаълум.
АҚШ Фуқаро авиацияси федерал бошқармаси (FAA) аввалроқ Вашингтонда Sikorsky H-60 (Black Hawk) ҳарбий вертолёти ва йўловчи самолёти тўқнашгани ҳақида хабар берган эди.
Самолёт American Airlines авиакомпаниясининг 5342-рейсини Канзас штатининг Уичита шаҳридан Вашингтонга амалга оширган. У Bombardier CRJ700 реактив самолёти ҳисобланади. Бортда 60 нафар йўловчи, 4 нафар экипаж аъзоси бўлгани айтилмоқда. Транспортда хавфсизлик бўйича миллий кенгаш FAA билан ҳамкорликда текширув ўтказмоқда.
Оқ уй матбуот котиби Каролин Левиттнинг таъкидлашича, президент Дональд Трампга ҳодиса ҳақида хабар берилган.
Сўнги маълумотларга кўра, 30 дан ортиқ одамнинг жасадлари дарёдан олиб чиқилган.
Изоҳ (0)