Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасидаги “Довуд ота” постидан ҳаракатланиш 1 февралдан бошлаб уч ойга тўхтатилади. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бу вақтда таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилиши сабаб Қозоғистоннинг “Тажен” (Ўзбекистоннинг “Довуд ота”) чегара ўтказиш пункти орқали шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Фақат рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг ушбу чегара ўтказиш пункти орқали ҳаракати узлуксиз давом эттирилади.
Ушбу чегара ўтказиш пункти орқали ҳаракатланувчи шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари “Яллама”, “Зангиота (Навоий чегара божхона пости)”, “Оқ олтин” ва “Малик” ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишларини сўралди.
Жисмоний шахслар учун “Қорақалпоғистон” темирйўл ўтказиш пункти орқали йўловчи поездлари ҳаракатланади.
Изоҳ (0)