Усмонлилар империясининг олтин даври ҳақида ҳикоя қиладиган “Муҳташам юз йил” сериали саройдаги ҳаёт, валиаҳдлар ва ҳукмронлик учун бўлган курашлар, шунингдек, севги ва хиёнат мотивлари ўз аксини топган.
Сериалда ҳукмдорга тегишли Топкапи саройини эслатувчи, ҳашаматли интерерга тўла ажойиб ва чинакамига гўзал муҳит тасвирланган. Бироқ тарихий атмосфера бериш учун қўлланилган декоратив элементларнинг барчаси ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди.
Масалан, шам ва бир неча қаватли парда каби интерер қисмлари Султон Сулаймон давридан анча кейинроқ пайдо бўлган. Бундан ташқари, Усмонлилар империясида столда ўтириб эмас, балки ерга ёзилган дастурхон атрофида таомланишган.
Сериалда Султон Сулаймон ҳарбий юришлари ва саройдаги муаммоларни тез-тез муҳокама қилган ва Босфорга қараган гўзал балконлар ҳам йўқ эди. Чунки бинонинг ташқарига қараган очиқ қисми бўлиши султон ва унинг оила аъзолари ҳаёти учун хавфли бўлган. Бундай балконлар душман нишонига айланиш учун қулай муҳит яратиши мумкин эди. Шу сабабли саройнинг ҳар бир қисми доимо қўриқланган.
Юқоридаги декоратив элементларнинг барчаси ўша даврдаги саройларнинг бойлиги, ўзига хослигини намоён этиш ҳамда сериалда эртакнамо муҳитни яратиш учун хизмат қилган. Шу сабабли, “Муҳташам юз йил” сериалида саҳна дизайнерлари томонидан қўлланган бундай хатоликлар тўлиқ ўзини оқлайди, деб ҳисобланади.
Изоҳ (0)